00:21 24 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB134.34
  • EUR12294.55
  • USD10390.93
Сиёсат
Ҳавола олиш
136 0 0

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида афғон можаросини тинч йўл билан ҳал этиш, ушбу мамлакатда турли лойиҳалар, жумладан иқтисодий лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича Ўзбекистон ва Буюк Британиянинг саъй-ҳаракатлари муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 3 окт - Sputnik. 2020 йилнинг 2-октябр куни Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Буюк Британиянинг Тошкент шаҳридаги элчиси Тим Торлот билан учрашди. ТИВ хабарига асосан.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида афғон можаросини тинч йўл билан ҳал этиш, ушбу мамлакатда турли лойиҳалар, жумладан иқтисодий лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича Ўзбекистон ва Буюк Британиянинг саъй-ҳаракатлари муҳокама қилинди.

Буюк Британия томони мамлакат раҳбариятининг Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича музокаралар жараёнига кўмаклашиш, мазкур давлатни минтақавий сиёсий ва иқтисодий жараёнларга тортиш борасида олиб бораётган сиёсатига юқори баҳо берди. Бу Афғонистондаги ҳолатни умумий тартибга солиш ва ижтимоий-иқтисодий инфратузилмани қайта тиклашга имкон яратади.

Афғонистондаги можарони ҳал этишга кўмаклашиш бўйича Ўзбекистон-Британия ҳамкорлигининг устувор йўналишлари тўғрисида ҳам батафсил фикр алмашилди.

Афғонистон мавзусида икки томонлама маслаҳатлашувларни давом эттиришга ўзаро қизиқиш билдирилди.

Асосий мавзулар