01:57 27 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Сиёсат
Ҳавола олиш
638 0 0

Озарбайжонни (НАТО аъзоси бўлган) Туркия қўллаб-қувватлаётгани вазиятга ёғ қуйгандек таъсир қилмоқда. Анқара томонидан можаро зонасига Сурия ва Ливиядан террорчилар ташланаётгани ҳақида маълумотлар бор. Жаҳон ҳамжамияти томонларни босиқликка чақирмоқда.

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. Сурия президенти Башар Асад РИА Новостига берган интервьюсида турк етакчиси Ражаб Тойип Эрдоған Тоғли Қорабоғда можаронинг янгитдан бошланиши бош ташаббускори, дея атади.

"У Ливияда террорчиларни қўллаб-қувватлайди, у яқинда Озарбайжон ва Арманистон ўртасида Тоғли Қорабоғда бошланган можаронинг иғовагари ва ташаббускоридир", — деди Асад.

Асаднинг сўзларига кўра, Сурия Араб Республикаси ҳудудидан жангарилар Тоғли Қорабоғга ўтказилмоқда ва Дамашқ буни тасдиқлаши мумкин.

"У Тоғли Қорабоғда ўша методлардан фойдаланаётгани, исбот талаб қилмайди, катта эҳтимол бу шундай, нега деганда, боя айтганимдек, айнан Туркия шу муаммога олиб келди, ушбу можарони бошлади: у буни қўллаб-қувватлади", - дея қайд этди Сурия етакчиси.

Сал олдин Франция президенти Эммануэль Макрон Сурия ҳудудидан 300 жангари Туркиянинг Ғазантепа шаҳридан Бокуга ўтказилгани ҳақида баёнот берган эди. Макроннинг айтишича, улар Алеппо ҳудудидаги уюшма вакилларидир. Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Макроннинг баёнотидан сўнг Озарбайжонда ёлланма жангарилар йўқлигини айтиб, Париждан кечирим сўрашни талаб қилди.

Можаро 1988 йилнинг февралида Тоғли Қорабоғ автоном вилояти Озарбайжон ССР таркибидан чиқишини эълон қилганида бошланган эди. Қуролланган можаро натижасида 1992-1994 йилларда Боку регион устидан ҳамда унга туташ еттита туманлар устидан назоратни йўқотди.

1992 йилдан Россия, АҚШ, Франция бошчилигида ОБСЕ Минск гуруҳи доирасида можарони тинчлик йўли билан бартараф этиш бўйича музокаралар давом этмоқда. Озарбайжон ўз ҳудудий яхлитлиги сақланиб қолишида қатъий қолмоқда, Арманистон тан олинмаган республика манфаатларини ҳимоялаб келмоқда.

27 сентябр тонгида чегара туташ қисмида вазият зиддий тус олди. Боку ва Ереван жавобгарликни бир-бирига юклашмоқда. Иштирокчиларнинг ҳаммаси тўлиқ ёки қисман мобилизация эълон қилган. Тинч аҳоли орасида қурбонлар бор.

Озарбайжонни НАТО аъзоси бўлган Туркия қўллаб-қувватлаётгани вазиятга ёғ қуйгандек таъсир қилмоқда. Анқара томонидан можаро зонасига Сурия ва Ливиядан террорчилар ташланаётгани ҳақида маълумотлар бор. Арманистон ОДКБ аъзоси саналади. Жаҳон ҳамжамияти томонларни босиқликка чақирмоқда.

Асосий мавзулар