23:40 23 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB134.34
  • EUR12294.55
  • USD10390.93
Сиёсат
Ҳавола олиш
641 0 0

Владимир Путиннинг синфдошлари келажакда Россия президенти бўлган инсон билан ўқиш қандай бўлганини эсга олишди

ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин чоршанба, 7 октябр куни ўз таваллуд айёмини нишонламоқда. Бугун у 68 ёшни қарши олди.

"Комсомольская правда" мухбири ҳозирги Россия етакчиси билан мактабда ва олийгоҳда бирга таҳсил олган инсонлардан интервью олди. Улар Путин қандай бўлганини ва бу йиллар оралиғида қандай ўзгаргани ҳақида сўзлашди.

Владимир Путиннинг синфдоши Светлана Потапчукнинг хотирлашича, уни ҳамиша ташқи кўриниши ажратиб турган.

"Ҳамиша озода кийинган, дазмолланган мовий ранг кўйлак, қора костюм ва бўйинбоғда бўларди", - дейди Светлана.

Аёлнинг сўзларига кўра, Путин ўқиш даврида тарих, немис тили ва адабиёт дарсларини яхши кўрган. Иншоларни зўр ёзган - улардан бирини ўқитувчи ҳатто радиога юборган. Шунингдек, у немис тилини ҳам яхши билган.

"Мен уни жуда меҳрибон инсон сифатида яхши эслайман. Аммо у ҳамиша банд эди - бўш вақтининг ҳаммасини машғулотларга, кураш бўйича мусобақаларга сарфларди, - дея ҳикоя қилади президентнинг синфдошларидан яна бири Анна Киселло (қизлик фамилияси Михайлова).

Аммо Владимир Путин мактаб вақтида ҳеч кимга кўчиришга бермаган.

"Қизлар уни ақллилиги учун жуда ардоқлашарди. Аммо унинг ўзи ҳеч кимга алоҳида такаллуф кўрсатмас эди", - дейди Светлана Потапчук.

Путин мактабда чоғидаёқ разведкачи бўлишни орзу қилган.

"У ўша вақтдаёқ бизда сиёсат бўйича дарс ўтарди. Путин буни жуда яхши уддалар эди. Ҳозир ҳам у халқ тушунадиган содда тилда қандай гапиришини кўраман - бунинг ҳаммаси мактаб давридан", - деб таъкидлайди синфдош аёл.

Владимир Путин ҳаётида дзюдо бўйича тренери Анатолий Рахлин муҳим роль ўйнаган. У инсон ўз ўқувчиларидан фақат курашда эмас, балки мактаб дастури бўйича ҳам яхши муваффақиятларга эришишларини талаб қилган - баҳоларни шахсан текширган.

Биринчи президентлик муддати олдидан Анатолий Рахлин Владимиру Владимировичга шундай насиҳат қилади: "Ҳужум қилаётиб - ҳимоялан, ҳимояланаётиб - ҳужум қил".

Россия етакчисининг курсдошлари Путин ўша вақтда ҳам "худди ҳозиргидек ҳазиллар қилганини" таъкидлашади.

Асосий мавзулар