Абдулла Арипов Қирғизистоннинг янги бош вазирига табрик йўллади

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишНовоизбранный премьер-министр Садыр Жапаров
Новоизбранный премьер-министр Садыр Жапаров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон парламенти Садир Жапаров номзодини куни кеча бир овоздан бош вазир лавозимига тасдиқлаган эди

ТОШКЕНТ, 15 окт - Sputnik. Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Садир Жапаров номига Қирғизистон Бош вазири этиб тайинлангани муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг матбуот хизмати хабар берган.

Табрик мактубида Қирғизистон Республикаси Бош вазири Садир Жапаровга ўзаро манфаатли ҳамкорликни барча йўналишларда кенгайтиришига, шунингдек, мамлакатлар ва халқлар манфаати учун стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашига умид билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон парламенти Садир Жапаров номзодини куни кеча бир овоздан бош вазир лавозимига тасдиқлаган эди.



Янгиликлар лентаси
0