04:30 28 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Сиёсат
Ҳавола олиш
226 0 0

Шунингдек, президент 43 нафар ички ишлар органлари ходимларини орден ва медаль билан мукофотлаган. Улар орасида марҳум ходимлар ҳам бор.

ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Шавкат Мирзиёев ички ишлар тизими ходимларини 25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни билан муборакбод этди.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, мустақиллик йилларида бутун мамлакат қатори ички ишлар органлари ҳам ғоят шарафли ва масъулиятли йўлни босиб ўтди.

Соҳа ходимларининг жамоат тартиби ва тинчлик-осойишталикни сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги фидокорона хизматини, айниқса уларнинг бугунги пандемия шароитида кўрсатаётган жонбозликларини халқ яхши англайди ва муносиб қадрлайди/

Президент шиддат билан ўзгараётган бугунги мураккаб замонда дунёнинг турли минтақаларида ҳукм сураётган нотинч вазиятлар, қуролли тўқнашувлар ҳар биримизни доимо ҳушёр ва огоҳ бўлишга ундашини қайд этган. Бундай шароитда уюшган трансмиллий жиноятчилик, терроризм ва экстремизм, наркобизнес, коррупция каби таҳдидларга қарши самарали курашиш, уларга кескин зарба бериш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.

“Ҳаётнинг ўзи олдимизга қўяётган ана шундай ўткир, кечиктириб бўлмас талаблардан келиб чиққан ҳолда, ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини ошириш учун қуйидаги вазифаларга алоҳида эътибор қаратишимиз лозим:

биринчидан, ички ишлар органлари учун интеллектуал ва профессионал билим даражаси, маънавий-ахлоқий савияси юқори бўлган кадрлар тайёрлаш бўйича сифат жиҳатидан янги тизимни жорий этиш;

иккинчидан, ички ишлар органларини, айниқса, профилактика, жиноят қидирув, тергов, йўл-патруль ва патруль-пост хизмати ҳамда эксперт-криминалистика бўлинмаларини замонавий техника, ахборот коммуникация тизимлари ва махсус воситалар билан таъминлашни янада кучайтириш;

учинчидан, ривожланган хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини чуқур ўрганган ҳолда, амалий фаолиятга янгича иш услублари ва механизмларини, хусусан, рақамли технологияларни кенг татбиқ этиш;

тўртинчидан, ходимлар ва уларнинг оилаларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини, жумладан, малакали тиббий хизмат кўрсатиш, хизмат ва дам олиш шароитларини янада яхшилаш, уй-жой ва моддий таъминотини босқичма-босқич мустаҳкамлаб бориш;

бешинчидан, мамлакатимиз ички ишлар органларининг шонли тарихини асраб-авайлаш, соҳа ходимлари ва фахрийларининг келгуси авлодларга намуна бўладиган жасоратини, кўрсатган ибрат намуналарини оммалаштириш, Ватанимиз мустақиллиги ва эл-юртимиз осойишталиги йўлида азиз жонларини фидо қилган ходимларнинг хотирасини эъзозлаш ва абадийлаштириш.

Агар давлат таянадиган асосий устун қонун бўлса, унинг кучини амалда намоён этадиган энг самарали тизим бу – ички ишлар соҳаси, десак, айни ҳақиқат бўлади”, - дейилган Мирзиёев табригида.

Шунингдек, президент 43 нафар ички ишлар органлари ходимларини орден ва медаль билан мукофотлаган. Жумладан, улар орасида марҳум ходимлар ҳам бор.

Асосий мавзулар