02:00 16 Январ 2021
Эфир
  • RUB141.29
  • EUR12796.16
  • USD10473.20
Сиёсат
Ҳавола олиш
182 0 0

Концерт-томоша фаолиятини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Анваржон Тожибоев “Ўзбекконцерт”га директор бўлди.

ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков санъат аҳли билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

Учрашув давомида  “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди.

“Маданият вазирлиги Концерт-томоша фаолиятини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Анваржон Тожибоев “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди”, - дейилган хабарда.

Анваржон Тожибоев фаолияти давомида “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси бош директор ёрдамчиси, Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ижодий бирлашмалар ва халқ ижодиётини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Шунингдек, у Маданият вазирлиги Ижодий бирлашмаларни ривожлантириш ва оммавий-маданий тадбирларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида самарали меҳнат қилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойида Жамолдинов Алишер “Ўзбекконцерт” раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.

Асосий мавзулар