Қорақалпоғистонда бирданига учта ҳоким ўзгарди

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишВ зале заседаний
В зале заседаний - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрига, Қораўзак ва Чимбой туманларига янги ҳоким тайинланди.

ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Қорақалпоғистон Республикасида 3 та янги ҳоким лавозимга тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати хабар қилди.

Нукус шаҳрига Панаев Утемурат вақтинчалик ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Панаев шу вақтга қадар “Титан цемент” МЧЖ Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонаси бош директори, Нукус шаҳри “Титан ДСЗ” МЧЖ раиси лавозимларида ишлаб келган.

Утамбетов Узақберген Қораўзак туманига ҳоким этиб тайинланди. Утамбетов аввал Қорақалпоғистон ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритиб келган.

Чимбой туманига эса Тажетдинов Айбек ҳоким этиб тайинланди. У бунгача Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Янгиликлар лентаси
0