06:41 18 Январ 2021
Эфир
  • RUB141.29
  • EUR12796.16
  • USD10473.20
Сиёсат
Ҳавола олиш
336 0 0

Ўзбекистон президенти Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида нутқ сўзлаб, қатор таклифларни илгари сурди.

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги мажлисида иштирок этди. Давлат раҳбари саммитидаги нутқида қатор таклифларни илгари сурди.

Мирзиёев томонидан илгари сурилган таклифлар:

  • Пандемия шароитида савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни ривожлантиришга янги, шу жумладан “ностандарт” ёндашувларни биргаликда ишлаб чиқиш;
  • Ўзаро келишилган ўқув дастурлари асосида аҳолини ўқитиш, соҳа мутахассисларини тайёрлашга қаратилган ШҲТнинг рақамли саводхонликни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш;
  • ШҲТга аъзо давлатларнинг қашшоқликка қарши курашиш ҳамкорлиги дастурини ишлаб чиқиш, шунингдек, уни амалга ошириш бўйича келишилган чораларни ишлаб чиқиш учун Ўзбекистонда халқаро форум ўтказиш;
  • Эпидемияга олиб келувчи касалликларга қарши курашиш бўйича тиббиёт муассасалари тармоғини яратиш;
  • Тошкентда ўтказиладиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Хатар ва имкониятлар” халқаро конференциясида Афғонистонга унинг Марказий ва Жанубий Осиёни боғлаб турувчи кўприк сифатидаги тарихий ролини қайтаришга хизмат қиладиган транспорт йўлакларини барпо этиш ташаббусларни муҳокама қилиш;
  • 2021 йилда “ШҲТнинг замонавий халқаро муносабатлар тизимидига роли” халқаро конференциясини ўтказиш;

Мирзиёев ўз чиқишида Ўзбекистон энг яқин қўшни ва стратегик шерик сифатида қардош Қирғизистон халқини тинч тараққиёт ва фаровонлик сари интилишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Шунингдек, у Тоғли Қорабоғ можароси ҳудудидаги ўт очиш ва барча ҳарбий ҳаракатларни бутунлай тўхтатиш тўғрисида Россиянинг фаол кўмагида эришилган келишувларни олқишлашини айтди.

Ўзбекистон етакчиси тинчликка эришиш, Афғонистон халқига иқтисодий ёрдам кўрсатиш йўлидаги ижобий интилишларни қўллаб-қувватлаш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлигини таъкидлади.

Теглар:
саммит, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Шавкат Мирзиёев

Асосий мавзулар