Ўзбекистон ва Қозоғистон қирғиз халқига ёрдам беради

© Sputnik / Alexey Maishev / Медиабанкка ўтишСторонники премьер-министра Садыра Жапарова на митинге у гостиницы "Иссык-Куль" в Бишкеке, Киргизия
Сторонники премьер-министра Садыра Жапарова на митинге у гостиницы Иссык-Куль в Бишкеке, Киргизия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Икки давлат етакчилари телефон орқали мулоқот давомида ҳудудлар ва бизнес даражасида фаол мулоқотларни давом эттириш, шунингдек, маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратишган.

ТОШКЕНТ, 12 ноя - Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаевнинг телефон мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёев отбыл с рабочим визитом в Кашкадарью - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга жўнаб кетди

"Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар", - дейилган хабарда.

Хусусан, Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро манфаатли амалий ҳамкорлик "йўл харитаси"га киритилган устувор тармоқлардаги иқтисодий кооперация лойиҳаларини янада илгари суриш муҳим экани таъкидланган. Ҳудудлар ва бизнес даражасида фаол мулоқотларни давом эттириш, шунингдек, маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Президентлар Марказий Осиё минтақасидаги вазиятнинг ривожланиши юзасидан, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, шу жумладан МДҲ ва ШҲТ доирасидаги мулоқотни кенгайтириш бўйича фикр алмашдилар, деб қўшимча қилинади хабарда.

Бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилган.

Қозоғистон президенти расмий сайтида айтилишича, Қозоғистон ва Ўзбекистон қирғиз халқига иқтисодий ва инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишга келишган.

Янгиликлар лентаси
0