Россия сиёсий ўйинлар воситасига айланган ОЗХОдан чиқишни ўйлаб қолиши мумкин - Небензя

Oбуна бўлиш
Небензянинг таъкидлашича, ҳаммаси ўта шов-шувли тарзда барбод бўлмасидан, нимадир қилиш керак. Чунки бу кетишда ОЗХО ўз обрўйини йўқотади

ТОШКЕНТ, 12 ноя - Sputnik. ОЗХО эзгу мақсадлар учун яратилган ташкилотдан сиёсий ўйинлар инструментига айланиб, ўз обрўйини шиддат билан йўқотмоқда, деди Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя РИА Новостига берган интервьюсида.

Василий Небензя - Sputnik Ўзбекистон
Ғарб КҚТТ собиқ раҳбарининг “фош қилувчи фактлари”дан қўрқди – Небензя

"Бизнинг  шерикларимиз оғзи кўпириб, буни рад этишга уринмоқдалар. Кимёвий қурол ҳисобланган - оммавий қирғин қуролларига қарши курашиш сингари эзгу мақсадда ташкил этилган ташкилотдан ОЗХО сиёсий ўйинлар инструментига айланди. Буларнинг барчаси туфайли охир-оқибат биз чуқур инқирозга дуч келишимиз мумкин. Ташкилотнинг обрўйига путур етган, унинг техник котибият ваколати, яъни унда яратилган суриштирув механизмлари, ташкилот бош директорлиги ҳам бой берилган. Биз учун бу сир эмас", - дейди агентлик суҳбатдоши.

Шунингдек, Небензя, Россия кимёвий қуролни таъқиқлаш бўйича ташкилот(ОЗХО)дан чиқиш ҳақида ўйлаб қолиши мумкинлигини айтди.

Выступление главы МИД РФ С. Лаврова перед студентами МГИМО - Sputnik Ўзбекистон
Лавров ЕИнинг Навальний туфайли санкцияларига муносабат билдирди

"Энди тасаввур қилинг, ОЗХОдан чиқдик, ва бизга дарҳол: "Ана, айтмаганмидик", дейишлари аниқ. Аммо агар у ўз обрўйини буткул йўқотса ва ёқмай қолган режимларга қарши қарорлар имзоланадиган жойга айлангудек бўлса, у ҳолда, бу ҳақда ўйлаб кўрса бўлади. Аммо биз ундан чиқамиз, деган мазмундаги кескин ҳаракатлар қилмаяпмиз... Бошқаларга ҳам маслаҳат бермаймиз", - дея тушунтиради дипломат.

Ғарб давлатлари кимёвий қуролни таъқиқлаш бўйича ташкилот(ОЗХО)ни уларга ёқмайдиган давлатларни шармандалик устунига михлаш учун ишлатишмоқда. Энди бундай давлатлар сирасига биз ҳам кирдик. Россияга қарши ишлатишмоқда, хусусан, Алексей Навальний ишида шундай қилинди, холбуки, бу давлатларнинг асосий нишони, "бош гумондори" - Сурия давлати бўлган ва шундайлигича қолмоқда, дея қўшимча қилди Василий Небензя.

Небензянинг таъкидлашича, ҳаммаси ўта шов-шувли тарзда барбод бўлмасидан, нимадир қилиш керак. Чунки бу кетишда ОЗХО ўз обрўйини йўқотади.

Янгиликлар лентаси
0