08:55 26 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Сиёсат
Ҳавола олиш
180 0 0

Ўзбекистон делегацияси АҚШ Халқаро тараққиётни молиялаштириш корпорациясида музокаралар ўтказди. Тафсилотлар хабаримизда

ТОШКЕНТ, 20 ноя - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Вашингтон шаҳрида АҚШ Халқаро тараққиётни молиялаштириш корпорацияси (ДФC) бош ижрочи директори Адам Болер билан учрашди, деб хабар бермоқда ТИВ матбуот-хизмати.

Учрашувда томонлар Болернинг 29-июн – 1-июл кунлари Ўзбекистонга ташрифи доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилганлар.

Шунингдек, учрашувда саноат, хизмат кўрсатиш ва инфратузилмани ривожлантиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва янги технологияларни жалб қилишда икки томонлама шерикликни янада чуқурлаштириш истиқболлари белгилаб олинган.

Ўзбекистон томони DFC иштирокида Ўзбекистонда нефт-газ, энергетика, кимё, транспорт, қурилиш, банк, фармацевтика ва бошқа иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор эканлигини қайд этган. Шу нуқтайи назардан, Америка корпорацияси раҳбари йирик инфратузилма лойиҳаларини илгари суришга йўналтириладиган Марказий Осиё инвестиция жамғармасини ташкил этишга қизиқишини тасдиқлаган.

Афғонистон инфратузилмасини яхшилаш ва мамалакатни ижтимоий-иқтисодий тиклаш Ўзбекистон билан DFC ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим истиқболли йўналиши ҳисобланади. Шу нуқтайи назардан, томонлар жорий йилнинг май ойида бошланган "Ўзбекистон-Афғонистон-АҚШ" уч томонлама ҳамкорлик шакли доирасида мулоқотни кучайтириш зарурлигини таъкидладилар.

Музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинган.

Асосий мавзулар