14:04 28 Январ 2021
Эфир
  • RUB139.72
  • EUR12798.46
  • USD10518.99
Сиёсат
Ҳавола олиш
Ўзбекистон ва ЕОИИ – интеграция истиқболлари (67)
86830

Владимир Путин топшириғига асосан Россия президенти администрацияси раҳбари ўринбосари Дмитрий Козак Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташриф буюрди.

Россиянинг юқори мартабали амалдори икки мамлакат олий раҳбарияти, жумладан, президентлар Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Токаев билан учрашувлар ўтказди.

Музокараларнинг асосий мавзуси - Москванинг Нур-Султон ва Тошкент билан муносабатларини мустаҳкамлаш, икки томонлама ва кўп томонлама форматдаги саммитларга тайёргарлик кўриш. Хусусан, 11 декабрь куни Олий Евроосиё Кенгашининг йиғилиши онлайн форматда бўлиб ўтади.

“Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Россия кўп қиррали ҳамкорлиги кейинги йилларда жадал суръат билан ривожланаётгани, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди” деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Таъкидланишича, Дмитрий Козак Ўзбекистон президентига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди ва Владимир Путин билан режалаштирилаётган учрашув кун тартибини муҳокама қилди. Томонлар халқаро сиёсатнинг айрим жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашишди.

Бўлажак олий даражадаги мулоқотларнинг музокаралар кун тартибининг мазмунига алоҳида эътибор қаратилди: гап МДҲ давлатлари раҳбарларининг жорий йил октябридан қолдирилган саммити ҳақида кетмоқда.

Нур-Султонда Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев Дмитрий Козакни қабул қилди. Учрашув давомида Қозоғистон-Россия шериклиги ва иттифоқчиликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Қозоғистон раҳбари матбуот хизматининг хабар беришича, суҳбатнинг муҳим қисми сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек яқинда бўлиб ўтадиган Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғилишида Евроосиё интеграцияси масалаларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Встреча президента Казахстана Касым-Жомарта Токаева с Дмитрием Козаком
Официальный сайт Президента РК / AMAN
Встреча президента Казахстана Касым-Жомарта Токаева с Дмитрием Козаком

Қосим-Жомарт Токаев кун тартибидаги барча масалалар бўйича Россия Федерацияси билан иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш устувор аҳамиятини таъкидлади. Бундан ташқари, икки давлат президентлари администрация ўртасидаги алоқалар ва ҳамкорликни ривожлантириш ҳақида келишувга эришилди.

Қозоғистон пойтахтида РФ президенти администрацияси раҳбарининг ўринбосари Қозоғистон Республикаси бош вазири Асқар Мамин, Қозоғистон президенти администрацияси раҳбари Ерлан Кошанов билан мулоқот қилди.

"Музокаралар чоғида Россия-Қозоғистон иттифоқчилик муносабатларининг ҳозирги ҳолати, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ва КХШТ, ЕОИИ, МДҲ, ШҲТ доирасидаги интеграция алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича мазмунли фикр алмашилди", - деб маълум қилди Россиянинг Қозоғистондаги элчихонаси матбуот хизмати.

Стратегик шерикларнинг муносабатлари

Россия ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йил 20 мартда ўрнатилган.

Асосий давлатлараро ҳужжатлар - икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берган Давлатлараро муносабатларнинг асослари, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида шартнома (1992), Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома (2004) ва Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома (2005).

Икки томонлама муносабатлар - олий ва юқори даражадаги мунтазам учрашувлар ўтказилмоқда.

Икки томонлама муносабатлар 2016 йил декабрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сайлангандан сўнг, янги сифат даражасига кўтарилди. Тўрт йил давомида савдо ва инвестициялар ҳажми икки бараварга ошди. Турли даражалардаги икки томонлама алоқалар жадаллашди - давлат раҳбарларининг мунтазам учрашувлари, Ўзбекистон ва Россия вилоят вакилларининг кўплаб ташрифлари.

2017 йил апрел ойида Шавкат Мирзиёев Москвага давлат ташрифи билан келди, унинг якунида қиймати 16 миллиард доллардан зиёд 50 тадан ортиқ ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланди. 2018 йил кузида Владимир Путин Ўзбекистонга ташриф буюрди. Республикада минтақавий ва таълим форумлари ўтказилди. Бундан ташқари, икки давлат раҳбари тантанали тарзда кенг кўламли лойиҳа - Ўзбекистон ҳудудида Марказий Осиёда биринчи атом электр станциясини қурилишига старт беришди.

Бундан ташқари, яқинда Ўзбекистон президентининг Россияга навбатдаги ташрифи кутилмоқда. Коронавирус пандемияси сабабли ташриф санаси бир неча марта қолдирилди.

Шунингдек, Ўзбекистон интеграция лойиҳаларидан четда қолмаяпти: МДҲ ва ШҲТ фаолиятида фаол иштирок этишдан ташқари, Тошкент Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Республиканинг кузатувчи-давлат мақомини олиш тўғрисидаги аризаси иттифоқнинг барча аъзо-давлатлари томонидан маъқулланди. Якуний қарор 11-декабрь куни ЕОИИ Олий Кенгашининг йиғилишида қабул қилинади.

Мавзу:
Ўзбекистон ва ЕОИИ – интеграция истиқболлари (67)
Теглар:
Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон, Ўзбекистон, Россия, ЕОИИ

Асосий мавзулар