13:41 28 Январ 2021
Эфир
  • RUB139.72
  • EUR12798.46
  • USD10518.99
Сиёсат
Ҳавола олиш
Ўзбекистон ва ЕОИИ – интеграция истиқболлари (67)
54921

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 11 декабрь куни Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)нинг видеоанжуман шаклида ўтадиган саммитида иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикаси президенти, Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши раиси Александр Лукашенконинг таклифига биноан 2020 йил 11 декабрь куни Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)нинг видеоанжуман шаклида ўтадиган саммитида иштирок этади.

Тадбирда ЕОИИга аъзо давлатлар – Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон, шунингдек, кузатувчи мақомидаги Молдова ва таклиф этилган мамлакат сифатида Куба етакчилари иштирок этади.

Ўзбекистон Республикасига ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш саммит кун тартибидаги асосий масалалардан биридир.

Давлат раҳбари ўз нутқида Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигининг устувор йўналишларини белгилаб бериши кутилмоқда.

Шу йил май ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси республиканинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи фаолиятида кузатувчи давлат мақомида иштирок этиши тўғрисидаги таклифни маъқуллаган эди.

Мавзу:
Ўзбекистон ва ЕОИИ – интеграция истиқболлари (67)

Асосий мавзулар