13:43 28 Январ 2021
Эфир
  • RUB139.72
  • EUR12798.46
  • USD10518.99
Сиёсат
Ҳавола олиш
Ўзбекистон ва ЕОИИ – интеграция истиқболлари (67)
265 0 0

Тадбирда ЕОИИга аъзо давлатлар – Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон, шунингдек, кузатувчи мақомидаги Молдова ва таклиф этилган мамлакат сифатида Куба етакчилари иштирок этмоқда.

ТОШКЕНТ, 11 дек - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун бўлиб ўтаётган Евроосиё иқтисодий иттифоқи Олий кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида "биргаликдаги ишимиз кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашга ёрдам беради", дея ишонч билдирди.

"Биз Ўзбекистонда ЕОИИ фаолиятини, интеграллашув жараёнларининг ривожланишини  катта қизиқиш билан кузатиб борамиз. Ташкилотнинг дунё миқёсида тобора обрўси ошиб бораётганини алоҳида қайд этамиз. Биз бугун очиқ иқтисодий сиёсатни амалга оширмоқдамиз, савдо соҳасини либераллаштириш бўйича ўз бошлаган ишларимизни давом эттирмоқдамиз", - деди Мирзиёев ва тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш борасида муҳим босқичда турганини эслатиб ўтди.

Мирзиёев шунингдек, Ўзбекистон БСТга аъзо бўлиш бўйича музокаралар жараёнини қайта янгилаганини ҳам қўшимча қилди.

Ўзбекистон раҳбарининг айтишича, айни вақтда саноат ва инфратузилмаларни модернизациялаш бўйича ишлар фаол олиб борилмоқда. Шунингдек, бизнес муҳит ва инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича чоралар кўрилмоқда.

"Ўзбекистон барча хорижий шериклар билан савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни изчил ривожлантириш ва мустаҳкамлаш тарафдоридир. Биз Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан яқин ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга катта аҳамият берамиз", - деб таъкидлади Ўзбекистон президенти ўз чиқишида. 

Тадбирда ЕОИИга аъзо давлатлар – Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон, шунингдек, кузатувчи мақомидаги Молдова ва таклиф этилган мамлакат сифатида Куба етакчилари иштирок этмоқда.

Кун тартибидаги асосий масалалардан бири - Ўзбекистон Республикасига ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш.

Мавзу:
Ўзбекистон ва ЕОИИ – интеграция истиқболлари (67)

Асосий мавзулар