Ўзбекистонда маҳаллалар бўйича янги тизим жорий этилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев посетил предприятие Yantex Invest в Янгиарыкском районе Хорезмской области.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев посетил предприятие Yantex Invest в Янгиарыкском районе Хорезмской области. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Энди давлат идоралари ходимларининг моддий манфаатдорлиги одамларнинг розилигидан келиб чиқиб белгиланадиган тизим қиламиз”, — деди Шавкат Мирзиёев.

ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти Янгиариқ туманидаги “Yantex Invest” МЧЖ фаолияти билан ҳам танишди.

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, шу ерда маҳаллабай ишлаш бўйича янги тизимни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинган. Туманлардаги иқтисодий комплекс ходимлари ҳар бир маҳаллага бириктирилиб, ўз соҳасига доир масалаларни ҳал қилиб боради.

“Маҳалла раисларини сайлаймиз, улардан кўп нарсани талаб қиламиз. Лекин бунинг учун маҳаллий раҳбарлар нима қиляпти, деган саволга аниқ жавоб йўқ. Энди давлат идоралари ходимларининг моддий манфаатдорлиги одамларнинг розилигидан келиб чиқиб белгиланадиган тизим қиламиз”, — деди Мирзиёев.

Президентнинг таъкидлашича, солиқ, молия, бандлик, инвестиция, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга масъул раҳбарлар маҳаллаларда ишлайди. Маҳалла раислари ўз ҳудудидаги муаммолар бўйича уларга талаб қўяди. "Ислоҳотларни энг қуйи тизимда бажаришнинг асоси шу", - дея таъкидлади давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев на трапе самолёта - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Хоразм вилоятига жўнаб кетди

Мутасаддиларга ушбу тизимни ҳаётга татбиқ этиш, Давлат бошқаруви академияси томонидан маҳалла раисларини шу бўйича ўқитиш юзасидан топшириқлар берилди.

Президент матбуот хабари маълумотларига кўра, “Yantex Invest” узоқ йиллар қаровсиз ётган. Асакабанк томонидан 16 млн доллардан зиёд маблағ йўналтирилиб, бино замонавий қилиб тикланди, Хитой, Жанубий Корея ва Италиядан ускуналар келтириб ўрнатилди. Бугун бу ерда газлама мато ва чойшаб ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. 200 дан ортиқ иш ўрни очилган.

Корхона йилига 12 млн погоно метр газлама мато ва 600 минг комплект чойшаб ишлаб чиқариш, 6 млн долларлик маҳсулот экспорт қилиш салоҳиятига эга.

Энди ип-газлама тўқиш ҳажмини ошириш ҳамда Урганч шаҳрида матога ранг берувчи корхона очиш бўйича иш олиб борилмоқда. Шу тариқа, иккинчи босқичда матони бўяш, уни қадоқлаш, Россия ва бошқа мамлакатларга экспорт қилишга эришилади.

Янгиликлар лентаси
0