11:09 17 Январ 2021
Эфир
  • RUB141.29
  • EUR12796.16
  • USD10473.20
Сиёсат
Ҳавола олиш
495 0 0

Ўзбекистон президенти матбуот хизмати Шавкат Мирзиёев 4 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққанини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Давлат раҳбарининг таътили Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган”, - дейилган хабарда.

Бу Мирзиёевнинг президент лавозимини бажаришга киришганидан бери (салкам беш йилда) иккинчи марта меҳнат таътилига чиқишидир. Бундан аввал давлат раҳбари 2019 йил 5 августида қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққан эди.

Теглар:
Ўзбекистон янгиликлари, Шавкат Мирзиёев

Асосий мавзулар