10:22 17 Январ 2021
Эфир
  • RUB141.29
  • EUR12796.16
  • USD10473.20
Сиёсат
Ҳавола олиш
83621

Беларус етакчисининг сўзларига кўра, унинг иш кунининг боши ва охири йўқ, ўта иш кўпайиб кетган кунларда эса, суткалаб ишлашга тўғри келади. Лукашенко ёшликдан тонг саҳар туришга одатланганини айтди.

ТОШКЕНТ, 10 янв - Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко ўзини орқаваротдан "батька" деб чақиришларига аллақачон кўникканлигини тан олди, у президент ролини ғилдирак ичидаги олмахонга қиёслади.

"Нима, ҳа, мен ўша батькаман. Ёқадими, ёқмайдими, батькаман. Мен бунга кўникдим", – деди Беларус етакчиси "Россия 1" телеканалига берган интервьюсида.

У шунингдек, ҳеч қачон ўзида чарчоқ ҳис қилмаслигини қўшимча қилди, чунки, президентнинг бу ҳақда ўйлашга вақти йўқ.

"Президент – бу ғилдирак ичидаги олмахон. Тўхташнинг имкони йўқ. Ғилдирак айланаверади – сен югураверасан, югураверасан, югураверасан. Халқ тили билан айтганда, тилинг осилиб, жон берадиган бир аҳволгача шундай давом этаверади", - деди Лукашенко.

Беларус етакчисининг сўзларига кўра, унинг иш кунининг боши ва охири йўқ, ўта иш кўпайиб кетган кунларда эса, суткалаб ишлашга тўғри келади. Лукашенко ёшликдан тонг саҳар туришга одатланганини айтди.

"Олти, беш яримларда уйғонаман ва бадантарбия бажаришга киришаман", - деди Лукашенко.

Асосий мавзулар