11:07 17 Январ 2021
Эфир
  • RUB141.29
  • EUR12796.16
  • USD10473.20
Сиёсат
Ҳавола олиш
83 0 0

Қирғизистонда айни дамда ҳисобланган овозлар натижаларига кўра, сайловчиларнинг камида 80% бош вазир Садыр Жапаровга овоз беришган.

ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Қирғизистон президент сайловида айни дамга қадар ҳисобланган 98 % бюллетенлар ҳисоблаб чиқилган ва сайловчиларнинг аксарияти Садыр Жапаровга овоз берган. Бу ҳақида Қирғизистон Марказий сайлов қўмитаси хабар қилмоқда. 

Тошкент вақти билан тонг соат 07:00 ҳолатига кўра, 2425та сайлов участкаларидаги қутиларига ўрнатилган махсус аппаратура овозларни ҳисоблаб чиқишга улгурган. Ҳисобланмаган 51та сайлов участкаси қолган. 

Ушбу ҳисоб китоб натижасига кўра, Садыр Жапаров учун 1,117  киши ёки 79,2% сайловчилар овоз беришган. Ундан ташқари қўлда ҳисобланадиган сайлов участкаларидаги овозларни қўшганда Жапаров - 80%дан кўпроқ овоз тўплагани маълум бўлди, - дейилган хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда ўтган йилнинг октябр ойида аҳоли бўлиб ўтган парламент сайловлари натижаларидан норози бўлиб, президет истеъфосини ва сайловларни қайтатан ўтказишни талаб қилишган эди. Шундан сўнг Сооранбай Жээнбеков истеъфога чиққан эди. Айни дамда Қирғизистонда президент сайловлари билан бир вақтда Республикада президент ёки парламент бошқарувчини ўрнатиш ҳақида ҳам референдум бўлиб ўтмоқда. Унинг натижаларига кўра, 80 % сайловчилар президент бошқарувини маъқул кўришган. 

 

Асосий мавзулар