12:05 17 Январ 2021
Эфир
  • RUB141.29
  • EUR12796.16
  • USD10473.20
Сиёсат
Ҳавола олиш
22401

Мирзиёев мутасаддиларга бугун дунёда кузатилаётган хавф-хатарлардан келиб чиқиб, жанговар тайёргарликни янги поғонага кўтариш, хориж тажрибасини ўрганиш, энг илғор ахборот технологияларини ўзлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятидаги Марказий ҳарбий округнинг артиллерия бригадасини бориб кўрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Мазкур ҳарбий қисмда катта ҳажмдаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, барча замонавий қулайликлар яратилган. Қуролли кучлар Олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев ушбу шароитларни кўздан кечирди.

“Асосий мақсадимиз - халқ билан армия бирдамлиги. Ҳарбий қисмлар эшиклари эл учун очиқ бўлиши керак. Миллий армиямизнинг нури, маънавияти ҳаммага етиб бориши зарур. Ёшларни бу ерга олиб келиб кўрсатиш, ўргатиш керак. Бу уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мамлакатимиз тарихи ва қудрати ҳақида билимларини бойитишга хизмат қилади. Бундан ота-оналар ҳам хурсанд бўлади”, - деди президент.

Ўқув биноси энг илғор ҳарбий тайёргарлик талабларига мос жиҳозланган. Ўқув тренажёрлари жанговар вазиятга максимал яқинлаштирилган.

Давлат раҳбари аскарларнинг ўқув-машғулотларини кўздан кечирди. Ҳарбий билим ва кўникмаларни мактаб давриданоқ тўғри йўлга қўйиш, ҳарбий билим юртлари билан ҳарбий округлар ўртасидаги алоқани кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил артиллерийскую бригаду Центрального военного округа в Джизакской области
Пресс-служба президента Узбекистана
Президент Шавкат Мирзиёев посетил артиллерийскую бригаду Центрального военного округа в Джизакской области

Президент мутасаддиларга бугун дунёда кузатилаётган хавф-хатарлардан келиб чиқиб, жанговар тайёргарликни янги поғонага кўтариш, хориж тажрибасини ўрганиш, энг илғор ахборот технологияларини ўзлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил артиллерийскую бригаду Центрального военного округа в Джизакской области
Пресс-служба президента Узбекистана
Президент Шавкат Мирзиёев посетил артиллерийскую бригаду Центрального военного округа в Джизакской области

Шавкат Мирзиёев ҳарбий қисмдаги тиббиёт пунктини кириб кўрди. Бу ерда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига малакали хизмат кўрсатилмоқда. Президент ушбу пунктдаги ускуна ва кадрлар салоҳиятидан фойдаланиб, ҳарбий қисм яқинидаги Олмачи маҳалласи аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказиш, халқ саломатлигини мустаҳкамлашга ҳисса қўшиш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, Мудофаа вазирлигининг захираси сифатида ҳар бири 500 ўринлик иккита мобил госпиталь ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.

Теглар:
Ўзбекистон янгиликлари, Жиззах, Шавкат Мирзиёев

Асосий мавзулар