02:44 21 Январ 2021
Эфир
  • RUB142.66
  • EUR12682.88
  • USD10500.81
Сиёсат
Ҳавола олиш
308 0 0

Одатда хорижий давлатлар элчилари президент инаугурациясида иштирок этишади, аммо жорий йилда у қисқартирилган таркибда ўтмоқда, ва дипломатлар учун жой топилиши шу пайтгача номаълум эди.

ТОШКЕНТ, 12 янв - Sputnik. АҚШ Россияни янги сайланган президенти Жо Байденнинг 20 январга режалаштирилган инаугурациясига таклиф этди. Тадбирда Россия элчиси даражасида иштирок этиш режа қилинган, деб хабар бермоқда РИА Новости Вашингтондаги Россия дипмиссиясига таянган ҳолда.

"Таклифнома олинди. Элчи даражасида иштирок кутилмоқда", - деб айтган РИА Новостига элчихона вакили.

Одатда хорижий давлатлар элчилари президент инаугурациясида иштирок этишади, аммо жорий йилда у қисқартирилган таркибда ўтмоқда, ва дипломатлар учун жой топилиши шу пайтгача номаълум эди.

Аввал бошда, тантанали маросимга фақатгина конгресс аъзолари ва уларнинг меҳмонлари ўтказилиши хабар қилинган эди - яъни, уларнинг сони 1100 кишидан ортмаслиги айтилганди.

АҚШда 3 ноябр куни ўтказилган президент сайловлари натижаларига кўра, демократ Жо Байден ғалаба қозонди.

Амалдаги давлат раҳбари Дональд Трамп ўз мағлубиятини тан олганича йўқ.

Олтинчи январь куни Вашингтондаги митингда Трамп ўз тарафдорларини президент сайловлари натижаларини қайтадан кўриб чиқиш учун "ожиз республикачиларга ёрдам бериш учун" Капитолийга боришга даъват қилган эди. Оломон Капитолийни ўраб олди, бино ичига бостириб кирди ва тартибсизликларни юзага келтирди, оқибатда Жо Байден ғалабасини тасдиқлаётган конгресснинг қўшма сессияси вақтинча тўхтатилди. Беш киши ушбу тўқнашувлар туфайли қурбон бўлди.

Демократлар конгрессда тартибсизликлар ва зўравонликка даъват қилгани учун Трампга импичмент эълон қилишни режалаштирмоқда.

Теглар:
АҚШ, АҚШда президент сайловлари, АҚШнинг янги президенти, АҚШ президенти, Жо Байден

Асосий мавзулар