Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев провёл заседание Совета безопасности
Шавкат Мирзиёев провёл заседание Совета безопасности - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йиғилишда мамлакат мудофаа саноати комплексини янада ривожлантириш, давлат чегараларини қўриқлаш тизимини такомиллаштириш, ҳамда авария ва техноген ҳалокатларнинг олдини олиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш бўйича зарур топшириқлар берилди.
ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил топганининг 29-йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни арафасида Қуролли Кучлар Академиясига ташриф буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Президент ўқув муассасаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар ва у ерда яратилган таълим инфратузилмаси объектлари, шунингдек, Қуролли Кучларнинг замонавий қурол ва ҳарбий техника намуналари ҳамда миллий мудофаа саноати корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан танишди.
© Пресс-служба президентаШавкат Мирзиёев посетил Академию Вооруженных сил
Шавкат Мирзиёев посетил Академию Вооруженных сил - Sputnik Ўзбекистон
Шундан сўнг Академияда Ўзбекистон президенти, Қуролли Кучлар Олий бош қўмондони раислигида Қуролли Кучлар ва ҳарбий-маъмурий секторлар фаолиятининг 2020 йил якунлари ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда Хавфсизлик кенгаши аъзолари, Қуролли Кучларнинг раҳбар ва қўмондонлик таркиби, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Артиллеристы армии Узбекистана продемонстрировали новые способы ведения огня - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек армияси бир йилда қанчалик кучайди
Йиғилишда президент томонидан мамлакат мудофаа қобилиятини янада ошириш борасида амалга оширилган ишлар, Қуролли Кучларни ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар ва уларнинг натижалари батафсил сарҳисоб қилинди. Вазирлик ва идоралар ҳамда жойлардаги давлат хокимияти органларининг ушбу йўналишдаги фаолиятига танқидий баҳо берилди.
Президент 2017-2021 йилларда ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида, мамлакат ҳаётининг бошқа жабҳалари билан бир қаторда, ҳарбий соҳанинг энг муҳим йўналишлари бўйича замон талабларига мос қарорлар қабул қилинганлиги, амалга оширилган тизимли ва стратегик комплекс чора-тадбирлар натижасида қисқа давр ичида миллий армиямизнинг жанговар шайлиги ва умуман мамлакатнинг мудофаа қобилияти сезиларли даражада ошганини таъкидлаб ўтди.
Йиғилишда давлат раҳбари Қуролли Кучларни ривожлантириш ва мамлакат мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш ҳамда бу борада замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва илғор инновацияларни кенг татбиқ этиш бўйича муҳим кўрсатмалар берди.
Жумладан, барча даражадаги қўмондонлик ва бошқарув органлари фаолиятини такомиллаштириш, қўшинларда автоматлаштирилган бошқарув воситалари ва комплексларни жорий қилиш орқали уларнинг ҳамкорликдаги оператив ва жанговар тайёргарлик даражасини ошириш, ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш истиқболдаги долзарб вазифалардан бўлиб қолади.
Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда ҳарбий илмни ривожлантириш борасида Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони томонидан ҳарбий можаролар ва замонавий жанг амалиётларини ҳамда миллий ҳарбий санъат тарихини чуқур ўрганиб, қўшинларнинг тайёргарлик усул ва услубларини янада такомиллаштириш вазифаси қўйилди.
Мирзиёев аҳолининг ва биринчи навбатда ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси тизимини такомиллаштириш, уларни мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнига жалб қилиш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятни намоён қилишга шароит яратиш юзасидан кўрсатмалар берди.
Танк Т-64БВ. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек армияси танклари қандай "тюнинг" қилинди - эксперт
Ҳарбий округлар қўмондонликларига камида 10 тадан мактабни оталиққа олиш ҳамда ҳарбий қисм командирлари томонидан уларда ватанпарварлик ва ҳарбий шон-шараф дарсларини йўлга қўйиш вазифаси қўйилди.
Қуролли Кучларда яратилган замонавий инфратузилмадан фойдаланган ҳолда уюшмаган ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш билан бирга, меҳнат бозорида талаб қилинадиган касб-ҳунарга ўргатиш бўйича ишларни ташкил этиш вазифаси ҳам қўйилди.
Бундан ташқари, йиғилишда мамлакат мудофаа саноати комплексини янада ривожлантириш, давлат чегараларини қўриқлаш тизимини такомиллаштириш, фавқулодда вазиятлар прогноз ва мониторинг қилиш ҳамда авария ва техноген ҳалокатларнинг олдини олиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш бўйча зарур топшириқлар берилди.
Янгиликлар лентаси
0