13:52 28 Январ 2021
Эфир
  • RUB139.72
  • EUR12798.46
  • USD10518.99
Сиёсат
Ҳавола олиш
255 0 0

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг собиқ раҳбари Иномжон Мажидов Ўзбекистон Миллий университети ректори этиб тайинланди.

ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Абдуқодир Тошқулов Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига тайинланди. Президент тегишли фармонга имзо чекди, деб хабар қилди вазирлик матбуот хизмати.

Аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Тошқуловнинг номзоди ушбу лавозимга тасдиқланган эди. У ҳозирга қадар Термиз давлат университети ректори вазифасини бажариб келаётган эди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан Иномжон Мажидов Ўзбекистон Миллий университети ректори, Ўктам Саломов Фарғона политехника институти ректори, Авазжон Мараҳимов Термиз давлат университети ректори лавозимига тайинланди.

Теглар:
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тайинлов, Абдуқодир Тошқулов

Асосий мавзулар