03:43 02 Март 2021
Эфир
  • RUB141.85
  • EUR12661.56
  • USD10517.12
Сиёсат
Ҳавола олиш
Ўзбекистон ва ЕОИИ – интеграция истиқболлари (73)
37420

Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ҳамкорлик масаласи юзасидан 2021 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси” лойиҳаси атрофлича муҳокама қилиниб, тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш масаласини ўрганишни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикасининг ЕОИИ билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш масаласини ўрганишни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи раҳбари Акмал Саидов, ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Ишчи гуруҳининг мақсади - ЕОИИга аъзоликнинг ижобий ва салбий жиҳатларини чуқур таҳлил қилиш, миллий иқтисодиётга таъсирини ўрганиш, бошқа халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик истиқболларига ўзаро боғлиқлигини ҳар томонлама кўриб чиқиш.

Дастлаб йиғилишда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатномадан келиб чиқиб, 2021 йилда ЕОИИ билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласини ўрганишни ташкил этиш, Ўзбекистоннинг ЕОИИга кузатувчи мақомида ушбу миинтақавий тузилманинг кенг имкониятларидан ҳар томонлама фойдаланиш йўлларини қидириш Қонунчилик палатасида тузилган мазкур ишчи гуруҳнинг асосий вазифаларидан бири эканлиги таъкидланди.

Йиғилиш иштирокчилари Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи мақомини олганлиги ҳамда ушбу ташкилотга аъзо бўлган давлатлар бозорларида тўлақонли иштирок этиши учун ҳамкорликнинг ҳуқуқий тартибга солиш механизмларини чуқур ўрганиш, миллий техник тартибга солиш меъёрларини ЕОИИ талабларига мослаштириш бўйича ишларни жадаллаштириш зарурлигини таъкидлашди. ЕОИИ билан Ўзбекистон ўртасида ҳамкорлик ишларини самарали ташкил этиш мақсадида 2021 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси” лойиҳаси атрофлича муҳокама қилиниб, тасдиқланди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан тузилган мазкур ишчи гуруҳи йиғилишида билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни тегишли мутасадди вазирлик, идора ва ташкилотларга етказиш ва ижроси устидан парламент назоратини ўрнатишга оид аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Мавзу:
Ўзбекистон ва ЕОИИ – интеграция истиқболлари (73)

Мавзу бўйича

Муроса қилиш: Тюрденев ЕОИИга қўшилишнинг фойдали ва хатарли томонлари ҳақида
Ўзбекистон ЕОИИга аъзо бўлса, бу меҳнат мигрантларига нима беради?
Ўзбекистон ЕОИИга қўшилса, Тожикистонда танлов қолмайди – Мигранян
Оверчук: ЕОИИ Ўзбекистоннинг иттифоққа қўшилишига умид қилмоқда
Теглар:
Шавкат Мирзиёев, президентнинг парламентга мурожаатномаси, Олий Мажлис, Россия, ЕОИИ, Ўзбекистон

Асосий мавзулар