Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов сенатор бўлди

© Пресс-служба хокимията Бухарской областиХоким Бухарской области Зарипов Ботир Камилович был избран членом Сената Олий Мажлиса.
Хоким Бухарской области Зарипов Ботир Камилович был избран членом Сената Олий Мажлиса. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.02.2021
Oбуна бўлиш
Яширин овоз бериш йўли билан Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Хабарда ёзилишича, Бухоро вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Сенат аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтган.
Хайрулла Бозоров — хоким Ферганской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.01.2021
Фарғона вилояти ҳокими Сенат қўмитаси таркибидан чиқарилди
Йиғилишда Сенат аъзолигига бўладиган сайлов бўйича депутатларга зарурий тушунчалар берилган. Шундан сўнг яширин овоз бериш йўли билан Сенат аъзосини сайлаш бўйича сайлов ўтказилган.
“Бухоро вилояти ҳокими, 51-Халкобод округидан Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Ботир Комилович Зарипов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ботир Зарипов 2020 йил 7 ноябрда Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди. 2021 йилнинг 22 январь куни эса Бухоро вилояти ҳокими этиб тасдиқланди.
Янгиликлар лентаси
0