Мишустин Мирзиёевнинг Россияга ташрифига тайёргарлик кўрилаётганини айтди

© Sputnik / Дмитрий Астахов / Медиабанкка ўтишПредседатель правительства РФ Михаил Мишустин
Председатель правительства РФ Михаил Мишустин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.02.2021
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёевнинг Россияга давлат ташрифи 2020 йил охирига режалаштирилган эди, лекин эпидемиологик вазият туфайли 2021 йилга кўчирилган.
ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Россия бош вазири Михаил Мишустин Шавкат Мирзиёевнинг Россияга давлат ташрифига тайёргарлик қандай  кетаётганини хабар қилди.
“Биз Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифига тайёрланмоқдамиз. Имзоланиши режалаштирилаётган бир тўплам ҳужжатлар ва ташрифнинг бой дастури тайёрланмоқда”, - деди Россия бош вазири.
Россия ва Ўзбекистон президентлари учрашуви доирасида икки давлат ҳукуматлараро комиссиясининг иккинчи мажлиси ҳам бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.
“Афсуски санитар-эпидемиологик чекловлар туфайли бизнинг тадбиримиз март-апрель ойларига кўчирилди... Россия ва Ўзбекистон муассасалари ушбу тадбир амалга ошиши учун бел боғлаб ишлашмоқда”, - деди Мишустин Олма-Отада бўлиб ўтган ЕОИИ ҳукумат раҳбарлари учрашуви доирасида.
Россия бош вазири айтишига кўра, Россия ва Ўзбекистон президентларининг бўлажак ташрифи доирасида имзоланиши режалаштирилаётган бир қатор ҳужжатлар тайёрланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг Россияга давлат ташрифи 2020 йилнинг декабр ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Лекин COVID-19 пандемияси туфайли ташриф кейинроқ муддатга қолдирилган эди.
Янгиликлар лентаси
0