Расман: президент сайловлари октябрь ойида ўтказилади

© ЦИК УзбекистанаВыборы в Узбекистане
Выборы в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда президент, парламент сайловлари октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди.
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.
Ўзгартиришга кўра, президентликка сайлов, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига,  Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди (илгари декабрь ойида  эди).
Шунингдек, сайловларни ўтказиш бўйича сайлов участкалари туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов участкалари эса туман, шаҳар сайлов комиссиялари томонидан тузилади (илгари сайлов участкалари туман ва шаҳарлар ҳокимликлари тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан тузилган).
Амаль Саидов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2021
Ўзбекистон президенти сайловлари 24 октябрга белгиланди - Саидов
Эндиликда Халқ депутатлари туман, шаҳар (бундан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши мустасно) Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари тузилмайди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сенат ўн иккинчи ялпи мажлисида президент сайловлари санасини октябрга кўчиришни назарда тутувчи қонунни маъқуллаган эди.
Янгиликлар лентаси
0