09:29 27 Феврал 2021
Эфир
  • RUB141.09
  • EUR12773.52
  • USD10549.65
Сиёсат
Ҳавола олиш
434 0 0

Ўзбекистон президенти БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида нутқ сўзлаб, қатор таклифларни илгари сурди.

ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида нутқ сўзлади.

Мирзиёевнинг сўзларига кўра, демократик ислоҳотлар янги Ўзбекистонни бунёд этишга қаратилган бўлиб, бу ўзгаришлар ортга қайтмайдиган тус олган. БМТ “Инсон ҳуқуқлари йўлида ҳаракатга даъват” ташаббусини илгари суриш учун Кенгаш аъзолари, барча шериклар билан яқин ҳамкорликни давом эттиради.

Мирзиёев инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш Ўзбекистондаги ислоҳотларда энг муҳим ўринда туришини қайд этди.

2030 йилгача мўлжалланган Барқарор ривожланиш мақсадлари мамлакатда ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашни кўзда тутадиган “ҳеч кимни эътибордан четда қолдирмаслик” тамойили асосида амалга оширилади.

Гендер сиёсати масалалари борасида мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ва ишбилармонлик соҳасида аёлларнинг ролини тубдан оширишга қаратилган ишлар қатъий давом эттирилади.

Жорий йилда Ўзбекистонда Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёлларининг мулоқоти ва хотин-қизларнинг минтақавий бизнес-форумини ўтказиш режалаштирилмоқда.

Алоҳида эҳтиёжга эга бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашга жиддий эътибор қаратилади. Ўзбекистон Парламенти Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилиши кутилмоқда.

Ситуация после выборов президента в Республике Узбекистан
© Sputnik / Валерий Мельников

2021 йилда, яъни Болалар меҳнатига барҳам бериш халқаро йилида Болалар Омбудсмани тўғрисидаги қонун қабул қилинади.

Аҳолининг ярмидан кўпини ташкил этадиган ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш доимо эътибор марказида бўлиб келмоқда.

Ўзбекистон БМТ шафелигида Ёшлар ҳуқуқлари бўйича бутунжаҳон конференциясини ўтказиш; БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг ўнинчи форумида Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция лойиҳасини тақдим этиш; ёшлар ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачи институтини таъсис этиш масаласини киритишга тайёргарлик кўрмоқда.

Республика бундан буён ҳам фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш, сўз эркинлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни қатъий мақсад қилган.

Шу аснода нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари тўғрисида кодекслар ишлаб чиқилмоқда.

Қийноқларнинг олдини олиш бўйича миллий превентив механизмни жорий этиш доирасида Ўзбекистонда одамнинг қадр-қимматини ерга урадиган, инсонийликка зид бўлган қийноқларнинг ҳар қандай кўринишига бундан буён ҳам мутлақо йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон қийноқларга қарши конвенциянинг Факультатив протоколини ратификация қилади.

Шунингдек, мамлакат Осиё қитъасининг инсон ҳуқуқлари бўйича минтақавий механизмини мунтазам фаолият кўрсатадиган платформа – Самарқанд форуми негизида яратиш борасида кўмак беришга тайёр.

Мирзиёев билдирган таклифлар:

  • имконияти чекланган шахсларнинг ўз қобилиятини тўла рўёбга чиқариш масалалари бўйича Минтақавий кенгаш тузиш;
  • “Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим” декларациясининг 10 йиллигига бағишлаб Олий комиссар бошқармаси билан биргаликда глобал форум ўтказиш;
  • Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга Судьялар кенгашлари фаолиятининг универсал принципларини ишлаб чиқиш масаласини кўриб чиқиш;

Шунингдек, Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар Мишель Бачелет мамлакатга таклиф қилинди.

“Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси сифатида халқаро ҳуқуқнинг инсон ҳуқуқларига оид умум эътироф этилган принцип ва нормаларини қатъий ҳимоя қилади ва фаол илгари суради”, - деди Мирзиёев.

Асосий мавзулар