09:19 27 Феврал 2021
Эфир
  • RUB141.09
  • EUR12773.52
  • USD10549.65
Сиёсат
Ҳавола олиш
25210

Вазир Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон Ислом Республикаси президенти Ашраф Ғанига йўллаган мактубини топширди.

ТОШКЕНТ, 23 фев - Sputnik. Бугун, 23-феврал куни амалий ташриф билан Қобул шаҳрига келган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон Ислом Республикаси президенти Ашраф Ғани томонидан қабул қилинди.

Вазир Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон Ислом Республикаси президенти Ашраф Ғанига йўллаган мактубини топширди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Афғонистон кўп қиррали муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Икки томонлама ҳамкорликнинг жорий юқори даражаси мамнуният билан қайд этилди ва барча соҳаларда ўзаро манфаатли яқин алоқаларни янада чуқурлаштиришга ўзаро содиқ эканликлари таъкидланди.

Президент Ашраф Ғани биродар Афғонистон халқи номидан Афғонистон заминида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, мамлакат иқтисодиётини тиклашда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани учун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик изҳор этди.

Афғонлараро сиёсий музокараларнинг узоқ муддатли тинчлик оʻрнатиш ва мамлакатда хавфсизликни таъминлашдаги муҳим ўрни қайд этилди.

Музокараларда икки томон кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Асосий мавзулар