https://sputniknews.uz/20210304/IT-14-sammiti-Shavkat-Mirziev-sheriklarga-anday-takliflar-bildiradi-16122722.html
ИҲТ 14 саммити: Шавкат Мирзиёев шерикларга қандай таклифлар билдиради
ИҲТ 14 саммити: Шавкат Мирзиёев шерикларга қандай таклифлар билдиради
Sputnik Ўзбекистон
Бугунги кунда 10 та давлат ИҲТга аъзо. Булар – Ўзбекистон, Туркия, Эрон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжон ва Афғонистон 04.03.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-03-04T10:22+0500
2021-03-04T10:22+0500
2021-03-04T10:24+0500
сиёсат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/1d/15697311_0:62:1280:785_1920x0_80_0_0_2261d3a4165bdd026d90bd2e4fc3b078.jpg
ТОШКЕНТ, 4 мар - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 март куни видеоанжуман шаклида ўтадиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) 14-саммити ишида иштирок этади.Ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған раислигида ўтадиган учрашуви кун тартибидан COVID-19 дан кейинги даврда минтақада амалий ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.Ўзбекистон президенти ўз нутқида минтақавий шерикликни кенгайтириш истиқболлари борасидаги фикр-мулоҳазаларини баён этади.Шунингдек, пандемия оқибатларини енгиб ўтиш, савдо алоқаларини тиклаш, саноат кооперациясини кучайтириш, транспорт ва логистика, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларида қўшма дастурларни амалга ошириш, "яшил" иқтисодиёт ва молиявий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қатор таклифларни илгари суриши кутилмоқда.1985 йилда ташкил этилган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бугунги кунда нуфузли минтақавий бирлашма ҳисобланади. Ушбу кўп томонлама тузилманинг асосий мақсади савдо, инвестициялар, инновациялар, транспорт, коммуникациялар, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва саноат каби устувор йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.Бугунги кунда 10 та давлат ИҲТга аъзо. Булар – Ўзбекистон, Туркия, Эрон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжон ва Афғонистон.
https://sputniknews.uz/20161024/uzbekistonnong-ihtdagi-ustuvor-yunalishlari-3962230.html
https://sputniknews.uz/20161101/IHT-bosh-kotibi-nourin-hazil-tufayli-istefo-4017013.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0c/1d/15697311_0:21:1280:826_1920x0_80_0_0_74f0ee1717e09fcb09b95f2fcf2d8cd7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
сиёсат
ИҲТ 14 саммити: Шавкат Мирзиёев шерикларга қандай таклифлар билдиради
10:22 04.03.2021 (янгиланди: 10:24 04.03.2021) Бугунги кунда 10 та давлат ИҲТга аъзо. Булар – Ўзбекистон, Туркия, Эрон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжон ва Афғонистон
ТОШКЕНТ, 4 мар - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 март куни видеоанжуман шаклида ўтадиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) 14-саммити ишида иштирок этади.
Ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған раислигида ўтадиган учрашуви кун тартибидан COVID-19 дан кейинги даврда минтақада амалий ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.
Ўзбекистон президенти ўз нутқида минтақавий шерикликни кенгайтириш истиқболлари борасидаги фикр-мулоҳазаларини баён этади.
Шунингдек, пандемия оқибатларини енгиб ўтиш, савдо алоқаларини тиклаш, саноат кооперациясини кучайтириш, транспорт ва логистика, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларида қўшма дастурларни амалга ошириш, "яшил" иқтисодиёт ва молиявий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қатор таклифларни илгари суриши кутилмоқда.
1985 йилда ташкил этилган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бугунги кунда нуфузли минтақавий бирлашма ҳисобланади. Ушбу кўп томонлама тузилманинг асосий мақсади савдо, инвестициялар, инновациялар, транспорт, коммуникациялар, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва саноат каби устувор йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.
Бугунги кунда 10 та давлат ИҲТга аъзо. Булар – Ўзбекистон, Туркия, Эрон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжон ва Афғонистон.