Ўзбекистон ва Туркия ТИВ раҳбарлари учрашди: томонлар нималарга келишиб олди

© Пресс-служба МИД УзбекистанаВ Ташкенте состоялась встреча министра иностранных дел Узбекистана Абдулазиза Камилова с турецким коллегой Мевлютом Чавушоглу.
В Ташкенте состоялась встреча министра иностранных дел Узбекистана Абдулазиза Камилова с турецким коллегой Мевлютом Чавушоглу. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2021
Oбуна бўлиш
Учрашувда Ўзбекистонда Бахчешеҳир университети филиалини очиш хамда Хўжа Байрам Вали номидаги университет билан биргаликда Фарғона олий туризм мактабини ташкил этиш муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг туркиялик ҳамкасби Мевлут Чавушўғлу билан учрашуви ҳамда икки мамлакат ТИВ раҳбарлари бошчилигида Стратегик режалаштириш гуруҳининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, инвестиция, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Бўлажак қўшма тадбирларга, хусусан, олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилишига тайёргарликнинг ташкилий масалалари кўриб чиқилди.
Парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлаш, икки томонлама муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва ҳудудлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича фикр алмашилди.
© Пресс-служба МИД УзбекистанаВ Ташкенте состоялась встреча министра иностранных дел Узбекистана Абдулазиза Камилова с турецким коллегой Мевлютом Чавушоглу.
В Ташкенте состоялась встреча министра иностранных дел Узбекистана Абдулазиза Камилова с турецким коллегой Мевлютом Чавушоглу. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2021
БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги алоқаларни янада фаоллаштиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги маълум қилинди.
“Илмий-таълим соҳасидаги шерикликни кенгайтириш масалаларига, жумладан, Ўзбекистонда Бахчешеҳир университети филиалини очиш, шунингдек Хўжа Байрам Вали номидаги университет билан биргаликда Фарғона олий туризм мактабини ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди”, - дейилган хабарда.
Туркия томони “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция, “Шарқ тароналари”, бахшичилик санъати, ҳунармандлар халқаро фестиваллари ва бошқа тадбирларга таклиф қилинди.
В Самарканде открылось Генконсульство Турции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.03.2021
Самарқандда Туркиянинг бош консулхонаси очилди
Шунингдек, тадбирда халқаро ва минтақавий кун тартибининг айрим масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Стратегик режалаштириш гуруҳи йиғилиши якунлангач, Камилов ва Чавушўғли Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2022-2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури ва Таржима хизматлари соҳасида ўзаро англашув меморандумини имзолади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу бошчилигидаги делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрган эди. Туркия делегацияси Хива, Бухоро ва Самарқандда бўлди ва Самарқанддаги Туркиянинг бош консулхонаси очилиш маросимида иштирок этди.
Янгиликлар лентаси
0