Шавкат Мирзиеев прибыл с официальным визитом в Россию - Sputnik Ўзбекистон
16 Материал

Шавкат Мирзиёвнинг Россияга ташрифи 2021

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга 2021 йил 19 ноябрда бўлиб ўтаётган ташрифи узоқ вақтдан бери кутилаётган эди. Олий даражадаги ташриф арафасида Россия ва Ўзбекистон расмий доиралари иштирокида ҳудудлараро ҳамкорлик форуми, таълим ва медиа форумлари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон президентининг Россияга ташрифи олдидан икки давлат ташқи ишлар вазирлари Абдулазиз Камилов ва Сергей Лавров Москвада 18 ноябрь куни учрашишди. .
Ўзбекистон президентининг Москвага ташрифи доирасида икки давлат орасида турли соҳаларда ҳамкорлик қилишга доир 18та шартнома ва келишувлар имзоланиши маълум бўлди.
Жумладан, Халқаро ядровий ва радиацион хавфсизлик тўғрисида шартнома, Биологик хавфсизликни таъминлаш меморандуми, Ахборот хавфсизлиги тўғрисидаги шартнома, Қурилиш, энергетика, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш тўғрисидаги шартнома ва бобшқалар.
Ундан ташқари ТИВ раҳбарлари учрашувида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида 2022-2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури ҳам имзоланди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров айтишига кўра ушбу шартнома Россия ва Ўзбекистоннинг халқаро майдонда ҳам умумий ҳам миллий устуворликларини олға суриш бўйича ҳаракатларини мувофиқлаштиради.
Абдулазиз Камилов айтишига кўра, бугунги кунда Россия ва Ўзбекистон муносабатлари ҳамкорликнинг барча йўналишлари бўйича мисли кўрилмаган юқори даражага кўтарилган. Бўлиб ўтиши кутилаётган олий даражадаги учрашув ўзаро ҳамкорликнинг янги йўналишларини очиш ва турли соҳаларда аниқ вазифаларни белгилиш учун хизмат қилади.
яна та материал
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала