Самарқандлик талаба Болгарияда бўлиб ўтган математика олимпиадасида ғалаба қозонди

© Sputnik / Вадим ШекунМатематк формулалар
Математк формулалар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 21 ўринни эгаллади.

Тошкент, 12 авг — Sputnik. Болгарияда ўтказилган Халқаро Математика Олимпиадасида Мирзо Улуғбек номли Миллий Университетнинг талабаси Ҳакимбой Эгамбердиев олтин медал совриндори бўлди, деб хабар берди ОТМ сайтида.

Кумуш медал совриндори Бехзод Қурбонбоев ҳам ушбу ОТМ талабасидир. Олимпиадада эришилган ғалаба Британиянинг University College London ўқиш учун грант олиш имконини беради.

Умумий ҳисобда Ўзбекистон жамоаси 74 ўриндан 21-ўринни эгаллади. Биринчи ўринда Россиянинг Санкт-Петербург Давлат Университети жамоасидир. 
Халқаро олимпиадада талабаларга алгебрадан, геометриядан ва математик анализдан жами 10 та масалани ечиш таклиф қилинган эди. Мусобақада дунёнинг 70 олийгоҳидан талабалар қатнашди.

Янгиликлар лентаси
0