Тошкентлик ромэо севгилисига «миллион атиргул»лар совға қилди

© Водители ТашкентаТошкентлик йигит гулдаста совға қилиш учун эвакуатор ёллади
Тошкентлик йигит гулдаста совға қилиш учун эвакуатор ёллади - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу совғани еткизиш учун эвакуатор ҳамда бир неча йигитлар ёрдами керак бўлди.

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Тошкентлик йигит яхши кўрган қизини минглаб атиргуллардан тузилган гулдаста билан хурсанд қилди. Бундай ажойиб совға қилиш фикри романтик йигитга, ҳойнаҳой, “Миллион алых роз” қўшиғи туфайли келган бўлса ажаб эмас. Ушбу улкан гулдастани совға қилиш учун эвакуатор ва бир неч йигитлар ёрдами керак бўлди.  

Ушбу букетни олиб кетаётган эвакуатор сурати facebookда “Водители Ташкента” гуруҳида шанба куни пайдо бўлди ва албатта қизғин муҳокамага сабаб бўлди. Муҳакамаларнинг асосий мазмуни уч гуруҳга бўлинди.

Биринчи гуруҳ – жаноб амалиётчилар бўлиб улар, “вой-бўй бунча гулни ўрнига ресторанга/чет эл саёхатига оборса бўлмасмиди, оқшом кўчада қолади" ва шунга ўхшаш фикрларни айтишди.

Иккинчи гуруҳ – жаноб ҳеч кимга ишонмайдиганлар бўлиб, улар “икки соатдан кейин бу гуллар аниқ бозорга қайтади”, — деб ишонч билдиришди.  

Ва ниҳоят, учинчи гуруҳ – романтиклар бўлиб, улар кўпчилликни ташкил қилди. Умумий қилиб айтганда уларнинг фикри шундай “Э яшавор йигит, маладес! Ҳақиқий эркак аёлларни бахтли қилиш учун ҳеч нарса аямайди”, — деган гапларни айтишди.

Қайси гуруҳга қўшилиш сизнинг ихтиёрингизда қолдирамиз. Нима бўлганда ҳам, “танқид қилиш осон”лигини унутманг.  

Бизнинг-ча, у бахтли қиз учун, бу бир умрга унутилмас совға бўлди. Қолаверса, дуч келган йигит ҳам бундай совға қилавермайди.

Бу каби бебошликлар, албатта, ҳаёт кўрки дейишга арзийди. Улар куз кунларини бир зумга бўлса-да, баҳорга айлантиришга қодир. Сизларга ҳам ҳаётингизда унутилмас дамлар тилаб қоламиз. 

 

Янгиликлар лентаси
0