Янги йил арафасида метрода Бэтмен автомобилига ўхшаган состав пайдо бўлади

Oбуна бўлиш
Состав метрополитеннинг Ўзбекистон йўлида декабр охирида пайдо бўлади. Ушбу составни таъмирлашда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган материаллардан фойдаланилди.

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Пойтахт метрополитени Янги йил арафасида шаҳар аҳолисига ўзига хос совға таёрламоқда. Декабр охирида такрорланмас дизайнга эга бўлган поезд йўналишга чиқади, Sputnik мухбири хабарига асосан.

Toshkent Metropoliteni раҳбари ўринбосари Абдулазиз Қосимовнинг сўзларига қараганда янги состав 2015 йилнинг декабр ойи охирида Ўзбекистон йўлишида ишга тушади.

“Унинг кўриниши шаҳар аҳолиси ва пойтахт меҳмонлари метрополитенда олдин кўрган ҳар қандай поезддан фарқ қилади. Ҳозирги кунда унинг ички ва ташқи кўриниши устида иш олиб борилмоқда”, — деди суҳбатдош Sputnik мухбирига.

Метрополитен вагонларини янгилаш лойҳаси 2013 йилда бошланган эди. Мутахассислар вагонларни янгилашнинг 2 хил йўлини таклиф қилишди. Уларниг иккаласи ҳам ҳозирги кунда ер ости транспорт тизимида қўлланилаётган вагонлардан катта фарқ қилади. Қосимовнинг сўзларига қараганда, янги вагонлар Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи томонидан Тошкент метросининг эски вагонларини чуқур қайта таъмирлаш йўли билан яратилган.

“Эски вагонлардан фақатгина уларнинг ташқи корпуси қолган бўлиб, улар ҳам ўзгартирилган. Вагонлар ички томондан бутунлай бошқача. Таъмирлашда ишлатилган материалларнинг 30% Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган”, — деди завод вакили.

Янгиланган составларнинг биринчиси бир неча ойдан бери пойтахнинг Чилонзор йўлида ишламоқда. Тошкентликлар унга, Тошкент-Самарқанд йўналишида қатнайдиган “Афросиёб” тез юрар поездига ўхшаш бўлгани учун “Ер ости Афросиёби” деб ном қуйишган.

Toshkent Metropoliteni вакиллари айтишига қараганда – бу нафақат йўловчиларни ҳайратлантириш усули, балки ушбу икки бошланғич лойҳалар ўзини қандай кўрсатишини текшириш, уларнинг эксплуатацион характеристикалари ҳақида маълумот йиғишдир. Натижада улардан энг яхшиси танлаб олинади.

Янги поездни кўрганлардан бирининг сўзига қараганда, йўловчиларни жуда қизиқ томоша кутмоқда.  “Тасаввур қилинг-а станцияга ҳақиқий бэтмобил кириб келади, фақат тўрт вагонли. Албатта, ҳамманинг ўз тасаввури бор, лекин бир нарса аниқ-ки, ушбу таасуротлар ёрқин ва жуда ижобий бўлади”, — деди у.

Янгиликлар лентаси
0