Элдар Рязанов Москвада 89 ёшида вафот этди

© Sputnik / Сергей Иванов / Медиабанкка ўтишКинорежиссер Э.А.Рязанов
Кинорежиссер Э.А.Рязанов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таниқли Россия ва Совет кинорежиссери охирги йил давомида бир неча марта шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берилган эди.

ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Режиссер Элдар Рязанов Москвада 89 ёшида вафот этди, РИА Новости режиссернинг набираси Дмитрий Трояновскийнинг сўзлари асосида.

Охирги йил давомида Рязанов бир неча марта шифохонага ётқизилган эди. Ўтган йилнинг ноябр ойида режиссер Бурденко номли Нейрохирургия илмий-текшириш институтига ётқизилган эди.

2015 йил августида эса — Бакулев номли Юрак хирургияси марказига ётқизилган эди. Ундан кейин 21 ноябрда “Рязанов оғир аҳволда Москва шифохоналарининг бирига ётқизилди” дейилган хабар пайдо бўлган эди.

СССР халқ артисти Элдар Рязанов – Совет иттифоқи ва Россия федерацияси кинорежиссери, сценарий автори, актер, педагог, телекўрсатувлар бошловчиси, ёзувчи, шоир, драматург ва продюсер. Унинг энг машҳур кинофилмлари қаторидан: “Қароқчи чоллар”, “Италияликларнинг Россиядаги ажойиб саргузаштлари”, “Тақдир ҳазили”, “Ишдаги ишқ можароси”, “Гараж” ва бошқалар.

 

Янгиликлар лентаси
0