Ўзбекистон ҳукумати Россиядан қайтаётган мигрантларни иш билан таъминлайди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишЎрта Осиёдан поезд Москвага келди
Ўрта Осиёдан поезд Москвага келди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дастурга асосан, 2016 йилда 993 минг нафар киши учун иш жойи яратилади.

ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси пайшанба куни 2016 йилда 993 минг иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини маъқуллади.

Ушбу дастурга, хорижий мамлакатлардан, хусусан, мураккаб иқтисодий вазият туфайли Россиядан Ўзбекистонга қайтиб келаётган меҳнат мигрантларини иш билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ҳам киритилган.

Яратилаётган 993 минг нафар иш ўрнидан 148 мингги хориждан қайтиб келиши мумкин бўлган мигрантлар учун мўлжалланган. Россия Федерал Миграция Хизмати маълумотларига кўра, бугунги кунда Россия ҳудудидаги ўзбек мигрантлари сони 2,1 миллионни ташкил қилади.

Дастурга асосан тижорат банклари Ўзбекистонга қайтиб келган меҳнат мигрантларига кичик кредитлар беришади. Улар ушбу кредитлар ҳисобидан чет элда ортирган тажрибалари асосида ўз бизнесларини йўлга қўйишлари ва ривожлантиришлари мумкин бўлади.

Янгиликлар лентаси
0