21:36 23 Октябр 2018
Эфир
  • RUB125.76
  • EUR9470.71
  • USD8226.10
Афғонистон, наркотик моддалар ташиш. Архив сурат

ШҲТ ва ЕИ биргаликда Афғон наркотиклар траффикига қарши курашади

© Flickr / Jordi Bernabeu Farrús
Жамият
Ҳавола олиш
21 0 0

Ўрта Осиё мамлакатлари ҳудудидан Россияга ва ундан Европага наркотикларнинг энг йирик ноқонуний оқими ўтади. Тахминий ҳисобларга кўра йилига ушбу “шимолий йўналишдан” йилига 100 тоннагача кучли наркотик моддалар ташиб ўтилади.

 

ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. ШҲТнинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТТ) Европа иттифоқи билан биргаликда Афғон наркотраффигига қарши курашни бошлади, МАТТ матбуот хизамати хабарига кўра.

Хусусан томонлар наркотикларнинг “Шимолий йўналиш”и борасида 2015-2016 ўзаро ҳамкорлик учрашувлари ўтказиш режасини келишиб олишди. Биринчи учрашув Алма-Атада декабрь бошида бўлиб ўтди.

МАТТ матбуот хизмати хабарига кўра “ШҲТнинг ҳуқуқни сақлаш органлари “Героин йўналиши бўйича ахборот тармоқлари” дастури бўйича тезкор ҳамкорликни кучайтирдилар”. ЕИ давлатлари томонидан молияланадиган “Героин йўналиши бўйича ахборот тармоқлари” дастури уюшган жиноятчиликка ва наркотикларга қарши дастурнинг бир қисмидир.

Маълумотларга қараганда, Ўрта Осиё мамлакатлари ҳудудидан Россияга ва ундан Европага наркотикларнинг энг йирик ноқонуний оқими ўтади. Тахминий ҳисобларга кўра йилига ушбу “шимолий йўналишдан” йилига 100 тоннагача кучли наркотик моддалар ташиб ўтилади.

ШҲТга Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон киради. ШҲТ таркибида Минтақавий аксилтеррор тузилма (МАТТ) ташкил қилинган. Унинг штаб-квартираси Тошкентда жойлашган.

 

Асосий мавзулар