16:21 15 Октябр 2018
Эфир
  • RUB122.73
  • EUR9427.06
  • USD8181.08
Ўзбекистон фуқароси паспорти. Архив сурат

Ўзбекистон фуқаролари Россиядан фақат биометрик паспорт билан чиқиб кетиши мумкин

© Sputnik / Вадим Шекун
Жамият
Ҳавола олиш
38910

Агар фуқаро эски паспорт ёрдамида чиқиб кетишга уринса, унга жарима солинади.

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Ушбу йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари фақат биометрик паспортлар билан Россиядан чиқиб кетишлари мумкин, "Ўзбекистон хаво йуллари" компанияси хабарига асосан.

Россия чегара хизмати эски паспорт билан Ўзбекистон фуқаросини аэропортда, денгиз портларида, темир йўл транспорти ва автомобил транспортида ҳам чиқишига йўл қўймайди.

Эски турдаги паспортлар фақат Ўзбекистон ичида амал қилмоқда. Яқинда эски паспортлар алмаштириш муддати 2018 йилнинг июл ойигача узайтиришди.

Агар Ўзбекистон фуқароси эски паспорт билан чегарани кесиб ўтишга уринса унга жарима солинади.

Миллий авиакомпания йўловчиларни Россиядан Ўзбекистон йўналшига чипталар фақат биометрик паспортлар кўрсатилганда сотилиши ҳақида огоҳлантирди.

 

Асосий мавзулар