01:32 21 Июл 2018
Эфир
  • RUB124.54
  • EUR9100.06
  • USD7787.81
Ҳарбий қасамёд қабул қилиш жараёни. Архив сурат

Ватан ҳимоячилари тақдирланди

Служба национальной безопасности Республики Узбекистан
Жамият
Ҳавола олиш
24110

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди, деб хабар берилади Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида.

Ёшларни миллий истиқлол ғояси ва она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, юқори малакали кадрларни тайёрлашдаги алоҳида хизматлари, давлатимизнинг мудофаа қудратини янада юксалтириш, миллий хавфсизликни таъминлаш ишига қўшаётган салмоқли ҳиссаси ҳамда ижтимоий сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки учун:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» унвони

Пягай Илья Васильевич — Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик ходими

Давлатимизнинг мудофаа қудратини янада юксалтириш, миллий хавфсизликни ва давлат чегаралари даҳлсизлигини таъминлаш ишига қўшаётган катта ҳиссаси, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш ҳамда тинчлик, барқарорлик ва жамоат тартибини таъминлаш борасидаги хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани учун қуйидагилар мукофотлансин:

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Mелибаев Жаҳонгир Анварович — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари

I даражали «Шон-шараф» ордени билан

Бурхонов Аҳмад Жамолович — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари

II даражали «Шон-шараф» ордени билан

Mирзараҳимов Яминжон Тоирович — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм командирининг ўринбосари

«Дўстлик» ордени билан

Aхунов Виталий Вячеславович — Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитасининг гуруҳи чегара район бошлиғининг биринчи ўринбосари

Икромов Абдувоҳид Рихситиллаевич — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент олий ҳарбий-техник билим юрти бошлиғининг биринчи ўринбосари

Сон Михаил Сергеевич — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм командирининг ўринбосари

Султанов Наил Фаритович — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бошқармаси бўлим бошлиғининг ўринбосари

«Мардлик» ордени билан

Абдуҳаниев Фарҳод Раҳманбердиевич — Ўзбекистон Республикаси Mиллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси чегара қўшинлари гуруҳи взвод командири

Абдуллаев Улуғбек Муҳиддинович — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм взводи командири

Бозорбоев Уктамжон Зокиржонович  - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм гуруҳи командири

«Жасорат» медали билан

Акрамов Дилшод Давлаталиевич — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Қамчиқ» қидирув-қутварув отряди йўриқчи-қутқарувчиси

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Aстанов Шерзод Бабамурадович — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм гуруҳи командирининг ўринбосари

Базаров Самандар Сафоевич - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи.

«Шуҳрат» медали билан

Абдуразоқов Акмалжон Тўйчибоевич — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм командирининг ўринбосари

Асқаров Қидирбай Караматдинович Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қутқарув отряди қутқарувчиси

Урумбаев Абдурасул Эрикович – Aндижон вилояти Ички ишлар бошқармаси алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди гуруҳи командири

Хазратқулов Зокир Раҳманович Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар ички ишлар бўлими ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми катта техниги

Хакимов Сухроб Зохирович — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм взводи командири

Хушназаров Бобоназар Шаҳриёрович  - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий округ бўлими бошлиғи

Шарипов Эрали Исломович — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм взводи командирининг ёрдамчиси

Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов

Тошкент шаҳри, 2016-йил 12-январ

Рўйҳатнинг тўлиқ матни билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида танишишингиз мумкин.

 

Асосий мавзулар