02:24 22 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Буркина Фасо республикалари қишлоқларидан бирида. Архив сурат

Oxfam: Охирги беш йил давомида камбағаллар янада қашшоқлашди

© Sputnik / Владимир Первенцев
Жамият
Ҳавола олиш
2410

Ер шарининг 3,5 млрд аҳолиси охирги беш йил давомида триллион доллар йўқотди. Бойлар даромади эса 1,76 триллон долларга ошди.

ТОШКЕНТ, 18 янв – Sputnik. Ҳозирги кунда ер шарининг аҳоли сони 7 миллиарддан зиёд. Улардан ярми қашшоқликда яшовчи аҳоли ҳисобланади. Ушбу 3,6 млрд аҳоли 2010 йиилдан ҳозирги кунга қадар янада қашшоқлашган, деб хабар бермоқда Oxfam камбағаллика қарши кураш нотижорат ташкилоти.

Дунёнинг қашшоқ ярими охирги беш йилда бир триллион доллар маблағ йўқотган бўлса дунёнинг энг бой қисми — 1,76 триллион даромад олган. Шундай қилиб, ҳозирги кунда дунёдаги энг бой 62 кишининг умумий маблағи 3,6 миллиард энг қашшоқ аҳолининг жами маблағига тенг. Беш йил олдин, ер шарининг энг қашшоқ яримининг умумий маблағи, энг бой 388 киши маблағига тенг эди.  

Бойлар ва камбағаллар орасидаги фарқнинг кескин ўсишининг сабаби, Oxfam фикрига кўра, йирик корпорациялар ва бойлар учун учун солиқ имтиёзлари, маошлар ва турли ижтимоий тўловлар  камайишида.

Wikipedia маълумотига қараганда дунёнинг энг камбағал қисми бу марказий Африка мамлакатлари, Афғонистон, Бангладеш ва Лаос ҳисобланади.

2015 йилда дунёнинг энг бой одамлари эса, Форбс журнали рейтинги бўйича: Билл Гейтс, Карлос Слим Элу, Уоррен Баффет ва бошқалардир. Дунёнинг энг бой 62 кишисидан тенг ярми АҚШ фуқаролари, қолганлари Хитой, Россия, Германия ва бошқа мамлакат фуқаролардир.  

 

Асосий мавзулар