Ўзбекистонда уяли алоқа ва ижтимоий тармоқлар ўчирилиши мумкинми – эксперт фикри

© Collage SputnikAndroid One смартфони.
Android One смартфони. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда мессенжерлар фаолияти чекланиши мумкинлиги сабаби, уларни назорат қилишнинг иложи йўқлигида. Кўпдан-кўп ҳолатларда ижтимоий тармоқлар раҳбарлари давлат билан ҳамкорликда ишлайдилар, деб таъкидлади “Ижтимоий тармоқлар” агентлиги директори.

ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik, Мария Шелудякова. “Камолот” ёшлар ҳаракати экстремистик ғояга эга материаллар тарғиботининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистонда ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар фаолиятини чеклашга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқмоқда. Ташкилот Telegram, Facebook ва "Одноклассники" ижтимоий тармоқларини назорат остига олиш ниятида. “Ижтимоий тармоқлар” агентлиги раҳбари, телекоммуникацион технологиялар соҳаси эксперти Денис Терехов Sputnik мухбирига, техник нуқтаи-назардан Интернетда маълумотлар тарқатилишини назорат қилишнинг иложи бор-йўқлиги ҳақида сўзлади.

Фейсбук ижтимоий тармоғи - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар таъқиқланиши мумкин

Тереховнинг таъкидлашича, бу борада ижтимоий тармоқлар ҳеч қандай муаммо туғдираётгани йўқ – тармоқ эгалари ва алоҳида гуруҳлар администраторлари ҳукумат билан ишлашга рози бўлган бир пайтда, мессенжерлар билан ўзаро алоқа йўл қўйишнинг иложи бўлмаяпти. 

Мисол учун, Telegram мессенжери яратувчиси Павел Дуров ҳукуматга базадаги маълумотларни беришдан кескин бош тортган.

"Кўриниб турибдики, мессенжерлар ўчирилиши ҳақидаги гап-сўзлар, энг аввало, улар давлат назоратида эмаслиги туфайли келиб чиқди", — таъкидлади  эксперт.

Аслини олганда, мессенжерлар фаолиятини тўхтатиш осон иш эмас, чунки бу каби сервислар “шахсдан шахсга” протоколи асосида иш юритади. Экспертнинг сўзларига қараганда, мессенжерлар фаолиятига таъсир кўрсатиш учун Интернет ва уяли алоқа хизматини ўчириш қўйишдан бошқа чора йўқ.

“Алоҳида олинган дастурларни ўчириш осон иш эмас. Бу сингари мессенжерлар ҳаммада юз фоиз блокировка қилинади, деб ҳам бўлмайди. Балки иложи ҳам топилар, лекин Ўзбекистон Шимолий Кореяга айланишига кўзим етмаяпти”, — деди Терехов, бу каби таъкидларнинг барчаси биринчи навбатда мессенжерларга пўписа қилиш мақсадида эмас, балки ҳақиқатан ҳам уларни назорат қилиш имкони йўқлиги учун пайдо бўлганини таъкидлаб.

Эксперт шунингдек, мессенжер ва ижтимоий тармоқлар фаолияти чекланиши замирида техник эмас, сиёсий сабаблар ётишини таъкидлаб ўтди.

 

Янгиликлар лентаси
0