Ўзбекистонда меҳнат мигрантлари учун 200 минг иш ўринлари яратилди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишЎрта Осиёдан Москвага келаётган мигрантлар
Ўрта Осиёдан Москвага келаётган мигрантлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2015 йилда Ўзбекистонда 1 миллионга яқин иш жойлари яратилди, улардан 200 минги Россиядан қайтиб келаётган мигрантлар учун.

 

ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. 2015 йилда Ўзбекистонда 990 мингга яқин иш жойлари яратилди, улардан 200 минги ватанга қайтиб келаётган меҳнат мигрантлари учун, едйилган Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги хабарида.

“2015 йилда Ўзбекистонда аҳолини иш билан таъминлаш дастури асосида 990 минг янги иш жойи яратилди”, — дейилган меҳнат вазирлиги тарқатган хабарда.

“Яратилган иш жойларининг 20% ватанга қайтиб келаётган меҳнат мигрантлари учун мўлжалланган, хусусан, Россиядан қайтаётган мигрантлар учун”, — деди вазирлик вакили.

Ватанга қайтиб келаётган мигрантлар республика ҳукумати ва тижорат банклари томонидан кўмак олмоқда. Улрга кўчмас мулк объектларини ижарага олиш ёки сотиб олиш учун керак бўлган кредитларни махсус, имтиёзли шартларда берилмоқда.

2016 йилда Ўзбекистонда 993 минг кишини иш жойи билан таъминлаш режалаштирилган. Ундан 148 минг иш жойи МДҲ давлатларидан қийин иқтисодий шароит туфайли қайтиб келаётган меҳнат мигратлари учун мўлжалланган. Экспертлар фикрига кўра ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг 31 миллион аҳолисидан 3-4 миллиони ватианидан ташқарида меҳнат қилмоқда.  Россия Федерал Миграция хизмати хабарига кўра, Россияда 2 миллионга яқин Ўзбекистон фуқаролари бор.

 

Янгиликлар лентаси
0