06:49 22 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Миграция марказининг янги биноси. Воқеа жойида олинган сурат

Москвада энг катта миграцион марказ очилди

© Денис Гришкин/Пресс-служба мэра и Правительства Москвы
Жамият
Ҳавола олиш
84 0 0

Ушбу марказда меҳнат мигранти учун керак бўладиган барча давлат хизматларини бир жойда олиш мумкин: тиббий кўрик, дактилоскопия, рус тилидан имтиҳон, вақтинча рўйхатдан ўтиш хизмати ва бошқалар.

ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Москвадан 40 км узоқликда, Сахарова қишлоғи яқинида Россияда энг катта Миграция маркази очилди. Ушбу марказда меҳнат мигрантлари учун керак бўладиган барча давлат хизматлари мужассамлашган: тиббий кўрик, дактилоскопия, рус тилидан имтиҳон, вақтинча рўйхатдан ўтиш хизмати ва бошқалар. 

Бундан яна бир ютуқ, мигрантлар бундан буён кўплаб давлат ташкилотлари ва улар орасида турган воситачиларга мурожаат қилиши керак эмас. Барча керакли ҳужжатларни тез ва қулай шароитда, бир жойда ўзлари расмийлаштириши мумкин.“Шу ўринда МДҲ давлатларидан келган мигрантлар томонидан содир этилаётган жиноятлар сони ҳам 17% камайганини айтиб ўтиш керак”, — деди Собянин.

Мигрантлар учун барча хизматлар энг кам нархларда кўрсатилади. “Бу бизларга жуда катта миқдорда мигрантларни қонунийлаштиришга имкон берди. Ўтган йил биз мигрантлар фаолиятидан Москвада жойлашган нефт компаниялар фаолиятидан кўра  кўпроқ даромад олдик. Ушбу марказ қурилиши ярим йил ичида ўз харажатларини қоплади”, деди Сергей Собянин. 

Давлат думаси депутати Ирина Ярованинг сўзларига қараганда, миграция соҳасидаги қонунларни ҳаётга тадбиқ қилишда, Москва бошқа ҳудудларга ўрнак бўлмоқда.

“Миграция марказининг шаҳар ташқарисида жойлашгани, бирнчидан Москва аҳоли учун ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди, иккинчидан, мигрантлар учун қулай, чунки барча керакли хизматларни бир жойда олиш мумкин”, — деди Ирина Яровая.

Миграция марказига Москванинг Анино метро бекатидан махсус автобуслар қатнайди. Марказ ҳар куни соат 08:00 дан кеч соат 20:00гача ишламоқда. Марказда ошхона, банк, уяли телефон ҳисобини тўлдириш каби ва керакли маиший хизматлар олиш имкони ҳам бор.

Многофункциональный миграционный в Москве
Многофункциональный миграционный в Москве

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил январида қабул қилинган қонунларга асосан, Россияда қонуний ишлаш ҳуқуқига эга бўлиш учун МДҲ давлатлари фуқаролари патентга эга бўлиши керак. Патент расмийлаштириш ҳақида батафсил маълумот учун қуйидаги инфографикамизни томоша қилинг.

Меҳнат мигрантига эслатма
Меҳнат мигрантига эслатма

Асосий мавзулар