Россиялик рэпер Тимати нотаниш болага 50 минг $ беришга ваъда берди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишТимати
Тимати - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тимати Instagram фойдаланувчисига 100 мингта лайк учун 50 минг $ ваъда берди.

ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Исроиллик Instagram фойдаланувчиси Илья Савельев ўз саҳифасида Тимати билан бўлган суҳбатни чоп этди. Унда таниқли репер ва шоумен Тимати (Тимур Юнусов), Исроиллик болага агар 100 мингта “лайк” учун 50 минг $ беришга ваъда берган.

Ушбу суҳбатдан кейин бор йўғи 12 соат ўтиб ушбу хабар аллақаочон 54 мингта “лайк” олган. Бу борада, ҳақиқатдан ҳам интернет мўъжизалар яратмоқда десак адашмаймиз.  

Илья Савельевнинг сўзларига қараганда у Исроилда яшайди, ушбу маблағ унга “юз фоиз муваффақиятли” бизнесни бошлаш учун керак.

Тимати унинг илтимосига жавобан: “Одатда бундай илтимослар билан менга мурожаат қилганларга “қаттиқроқ ишлашни” маслаҳат бераман, лекин бугун кайфиятим яхши. Агар ушбу хабарни чоп этиб 100 мингта “лайк” олсанг, сенга ёрдам беришга Сўз бераман. Мен ўзим сен билан алоқага чиқаман”, — деган. 

Репер ўз саҳифасида ушбу хабарга ҳозирча изоҳ бергани йўқ.

 

Янгиликлар лентаси
0