Ўзбекистонда рак касалидан ўлиш ҳолатлари 13 %га камайди

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишМосквадаги Рогачев номидаги болалар онкология маркази
Москвадаги Рогачев номидаги болалар онкология маркази - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Онкологик касалликларни олдини олиш, ҳамда ихтисослашган тиббиёт марказлари тармоғи ишга туши натижасида касалликни 1-2 босқичларида аниқлаш даражаси 30-45 фоизга ошди.

 

ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Ўзбекистонда онкологик касалликлардан ўлиш ҳолатлари охирги 15 йилда 13% га камайтирилди, деб хабар берди Республика онкология илмий маркази.

Марказ маълумотларига кўра, айтиб ўтилган натижалар “Онкологияга ихтисослашган тиббиёт марказлари яратиш натижасида касалликни олдини олиш ва эрта босқичида аниқлаш имкони пайдо бўлганлиги туфайли” эришилди.  

“Агар 2000 йилларда онкология касалликларидан ўлиш ҳолати 100 минг аҳоли сонига 84,7 кишини ташкил қилган бўлса, ҳозирги вақтда ушбу кўрсаткич 75 кишидан кам. Шу билан бир вақтда касаллиги эрта босқичида аниқланган беморлар сони 30-45 % ни ташкил қилмоқда”, — дейилган хабарда.

Ўзбекистонда онкология хизматини замонавийлаштириш учун 2013-2016 йилларда 83,2 миллион доллар сарфланган эди. Ушбу лойиҳа доирасида Навоийда, Жиззахда, янги онкология марказлари қурилди, республиканинг 13 ҳудудида Онкология марказлари таъмирланиб, диагностика ва радиология асбоб-ускуналари сотиб олинди. Молиянинг 46,2 млн доллари давлат бюджети эвазига, қолган 37 миллион доллари Ислом тараққиёт банки маблағи эвазига амалга оширилди.

Бутун дунёда 4 феврал рак касалликларига қарши кураш куни ҳисобланади. Ушбу кун Ҳалқаро ракка қарши кураш иттифоқи томонидан, дунё ҳамжамияти диққатини ушбу муаммога қаратиш мақсадида, ташкил қилинган.

 

Янгиликлар лентаси
0