10:02 23 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Ўзбей болакайлари. Архив сурат

Соғлом авлод учун фонди Германияга 11 та болани даволашга юборди

© Flickr / Adam Jones
Жамият
Ҳавола олиш
71 0 0

"Соғлом авлод учун" фонди ва Германиянинг Friedensdorf International фонди ҳамкорликни бошлаган 2002 йилдан буён Ўзбекистондан 300га яқин болалар керакли ёрдамни олди.

ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. "Соғлом авлод учун" хайрия фонди 11 болани Германияга даволашга юборди, деб хабар берди ташкилот матбуот хизмати.

Кичик пациентлар Тошкентдан Германияга 17 февралда учиб кетишди. Ёрдам халқаро гуманитар ташкилот Friedensdorf International кўмагида амалга оширилмоқда. Тадбирда Тошкент, Жиззах, Наманган, САмарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё ва Фарғона вилоятидан болалар қатнашди.

Хабарга кўра 21 Февралда Ўзбекистонга Германияда давланиб бўлган болаларнинг 13 нафари қайтиб келади.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Соғлом авлон учун” фонди ва Германиянинг Friedensdorf International хайрия ташкилоти билан шартнома 2002 йилда тузилган эди. Ҳамкорлик бошланганидан буён 300 га яқин Ўзбекистонлик кичик пациентлар Германияда даволаниб қайтишди.

Асосий мавзулар