14:44 25 Феврал 2018
Эфир
Мева ва сабзавотлар. Архив сурат

Тошкентда биринчи диетология маркази очилади

© Flickr/ Ken Flottman
Жамият
Ҳавола олиш
7410

Жорий йил “Соғлом она ва бола” йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан, Тошкентда диетология марказини ташкил этилади. Кейинчалик ушбу марказ филиаллари республикамизнинг бошқа шаҳарларида ҳам очилиши режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 17 фев – РИА Новости. 2016 йилда ташкил этиладиган Республика диетология ўқув-илмий маркази текширувдан ўтиш орқали, нотўғри овқатланиш туфайли юзага келиши мумкин бўлган хасталикларни аниқлаш имконини беради.


Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда аҳолининг 20,2 % ортиқча вазнга эга. Катта ёшдаги аҳолининг 67,2% Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган нормалардан камроқ мева ва сабзавотлар истеъмол қилишлари маълум.

Аммо мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил чора-тадбирлар самарасида сўнгги ўн йилда вазни тиббиётда кўзда тутилган меъёрдан кам бўлган болалар икки баробардан зиёд камайган, уларнинг бўйи ўртача 3 сантиметрга ўсган. Хотин-қизларда камқонлик даражаси 2,5 марта пасайган. Аҳолининг ўртача умр кўриш кўрсаткичи ошиб бормоқда.

Ўзбекистонда бу борада эришилаётган муҳим натижалар халқаро миқёсда тан олинмоқда. 2015 йилда мамлакатимиз БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотига аъзо давлатларнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришгани учун бериладиган мукофотига сазовор бўлган 14 давлатдан бири сифатида эътироф этилгани бунинг тасдиғидир.

Асосий мавзулар