06:54 22 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Кекса ёшдаги аёллар. Архив сурат

Юртимизда Пенсионерлар уюшмаси ташкил этилди

© Flickr / mau_manuela
Жамият
Ҳавола олиш
26510

Кўнгилли тарзда ташкил этилган ушбу нодавлат уюшма кекса авлоднинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, пенсионерларнинг даволаниши, мазмунли дам олишини ташкил этишни ўз олдига вазифа қилиб қўйган.

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik.  Пенсионерлар уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилди, деб хабар қилди шанба куни уюшма матбуот-хизмати.

“Пенсионерлар уюшмаси кекса авлоднинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, маҳаллалар, ҳар бир оилада тинчлик- тотувлик, осойишталик, соғлом муҳитнинг барқарор бўлишини таъминлаш, ёрдамга муҳтож кексаларга ижтимоий кўмаклашиш, пенсионерларнинг соғлиғини тиклаши учун даволаниши, мазмунли дам олишини ташкил этиш, ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга ҳисса қўшишни ўз олдига вазифа қилиб қўйган”, — дейилган хабар матнида.

Низомга мувофиқ, Пенсионерлар уюшмаси — кўнгилли тарзда ташкил этилган нодавлат бирлашма ҳисобланади. У турли жамоат уюшмалари вакиллари, олийгоҳ домлалари ҳамда ижодкор зиёлилар томонидан таъсис этилган.

Уюшма ҳузурида пенсионерларни қўллаб-қувватлайдиган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш орқали янги иш ўринлари очиш мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда ёшга доир пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига (эркаклар 25 йил, аёллар 20 йил) эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар тайинлаш тартиби “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 8-моддаси билан тартибга солиниб, унга асосан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиялар ушбу қонун 37-моддаси биринчи қисмининг тегишли бандларида назарда тутилган камида 5 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади.


Қайд этилишича, таклиф этилаётган қонун лойиҳасига мувофиқ иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги умумий асосларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи минимал талаб қилинган иш стажини ушбу соҳада хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш асосида 7 йилга ошириш назарда тутилмоқда.
Расмий статистик маълумотларга биноан, Ўзбекистон аҳолиси сони 2015 йилда 31 миллиондан ошган, пенсия ёшидаги кишилар сони 2,8 миллионни ташкил қилади. HelpAge International Халқаро хайрия ташкилоти маълумотига кўра, Ўзбекистонда кекса ёшдагилар сони 2050 йилда 19,4% ошиши кутилмоқда.

Асосий мавзулар