Қозоғистондаги кабелнинг шикастланиши Ўзбекистонда интернет ўчишига сабаб бўлди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтиш"Фейсбук" ижтимоий тармоғи
Фейсбук ижтимоий тармоғи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Интернет фаолиятидаги узилишлар жума куни 8:00га қадар кузатилади. Олинган маълумотларга қараганда, интернет фаолиятидаги тўхталишлар Қозоғистон ҳудудида кабелнинг шикастланиши туфайли юзага келмоқда.

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. "Ўзбектелеком" АЖ жума куни эрталабга қадар интернет фаолиятида маълум узилишлар юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириб, вужудга келган ноқулайликлар учун ўз мижозларидан узр сўрайди, деб хабар қилади “Экономическое обозрение” нашри.

Интернет фойдаланувчилари тахминига кўра, деб ёзади нашр, Қозоғистон ҳудудидан ўтган магистрал кабелнинг шикастланиши, алоқа узилишига сабаб бўлган бўлиши мумкин. Сешанба куни рўй берган ҳодиса борасида “Қозоқтелеком” ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермаяпти.

Қозоғистон компанияси хабарида пайшанба куни бир қатор тармоқларда таъмирлаш ишлари олиб борилиши маълум қилинган.

 

Янгиликлар лентаси
0