23:26 16 Октябр 2018
Эфир
  • RUB123.85
  • EUR9490.14
  • USD8208.04
Қирғизистон чегарасида назорат-ўтказув пункти. Архив сурат

Ўзбек-қирғиз чегарасида 6,2 млрд сўмлик контрабанда олди олинди

Sputnik / Табылды Кадырбеков
Жамият
Ҳавола олиш
87 0 0

Товарларни контрабанда йўли билан олиб киришга уриниш ҳолатлари, асосан ўзбек-қирғиз чегараси орқали амалга оширилмоқда. Чегаранинг ушбу қисмига қўлга олинган контрабанда молларининг 90 %дан кўпи тўғри келмоқда.

ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Товарларни контрабанда йўли билан олиб киришга уриниш ҳолатлари, асосан ўзбек-қирғиз чегараси орқали амалга оширилмоқда. Чегаранинг ушбу қисмига қўлга олинган контрабанда молларининг 90 %дан кўпи тўғри келмоқда, ҳуқуқни сақлаш органлари вакили хабари асосида.

Чегара ва Божхона хизматлари Фарғона вилояти назорат-ўтказув пунктлари ва айланиб ўтиш йўлларида 2015 йилда 1400 марта товарларни контрабанда йўли билан олиб киришга уриниш ҳолатига дуч келишди. Мусодара қилингон товарларнинг умумий қиймати 6,2 миллиард сўмдан ошди.

“Контрабандачилар Қирғизистоннинг Баткен вилоятидан Ўзбекистоннинг Фарғина вилоятига 1200 марта турли товарлар олиб киришга уринишган. Ушбу товарларнинг умумий қиймати 5 миллиард сўмдан кўпни ташкил қилди”, — деди ҳуқуқни сақлаш органларидаги манбаа.

Унинг сўзларига қараганда мусодара қилинган товарларнинг асосий қисми маиший техника ва кийим-бошга тўғри келади. Уларнинг кўпида ишлаб чиқарган заводнинг маркириовкаси йўқ. Ўзбекистондан олиб чиқишга ҳаракат қилинаётган товарлар эса – қишлоқ хужалик маҳсулотлари ва минерал ўғитларни ташкил қилмоқда.

Бугунги кунда барча конунбузарлик фактлари бўйича маъмурий жавобгарлик ҳақида ҳужжатлар расмийлаштирилган. Баъзи ҳужжатлар жиноий ишлар доирасида судга топширилган. Қўлга олинган товарлар давлат фойдасига мусодара қилинган.

Асосий мавзулар